2023-04-18 02:39:04
Гулистон шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида спортнинг кураш тури бўйича Ўзбекистон чемпионати бахсларига мезбонлик қилди.
Уч кун давомида республикамизнинг барча ҳудудларидан полвонлар куч синашди.
Ўзбекистон чемпионатига айниқса Қашқадарё, Хоразм ва Бухоро вилоятлари спортчи-ёшлари жиддий тайёргарлик кўриб келишганлиги маълум бўлди.
Шунингдек, мезбонлар Сирдарёлик курашчилар ҳам мусобақаларда муносиб қатнашиб жами 6 та (1 та олтин, 4 та кумуш, 1 та бронза) медалларини қўлга киритишди.
Ўзбекистон чемпионати якунида ғолиб ва совриндор спортчиларига Сирдарё вилояти ҳокими ҳамда вилоят прокурори томонидан диплом, медал ва эсталик совғалари топширилди.
Сирдарё тумани Хамдамхонова Зарнигорхонбегим 36 кг вазнда 2-ўрин;
Сирдарё тумани Кахрамонова Углой 33 кг вазнда 2-ўрин;
Гулистон шаҳри Холназарова Зарина 57 кг вазнда 2-ўрин;
Гулистон шаҳри Умуркулов Туймурод 46 кг вазнда 3-ўрин;
Гулистон шаҳри Худойбердиев Бекмурод 65 кг вазнда 1-ўрин;
Гулистон шаҳри Курбонмуродов Умрзок 71 кг вазнда 2-ўрин;
Telegram| TelegramRU| Facebook| YouTube| Twitter| Instagram
4.2K views23:39