Get Mystery Box with random crypto!

Sirdaryo | Live rasmiy ️xabarlar

Telegram kanalining logotibi sv_live — Sirdaryo | Live rasmiy ️xabarlar
Kanaldagi mavzular:
Ибрат
Kanal manzili: @sv_live
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 17.30K
Kanalning ta’rifi

"Sirdaryo Live" расмий ахборот хизматининг телеграм канали
⚡️ Тезкор ва ишончли хабарлар
•Веб-сайт: sirdaryo-live.uz
•RU: @SirdaryoLIVERU
✍️ Мурожаат учун: @SirdaryoLive_bot
📩 Хамкорлик учун: @UzAmirVine
📱 Хабар чиқариш: @SirdaryoAxborotXizmati

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 13

2023-04-19 06:48:13
Сирдарёда Exeed бренди остида автомобиль ишлаб чиқарилади

Айтишларича, вилоятда Хитойнинг “Chery” автоконцернига тегишли “Exeed” автомобилининг 3 та модели — TXL, LX ва VX кроссоверларини йиғиш назарда тутилмоқда.

Telegram| TelegramRU| Facebook| YouTube| Twitter| Instagram
3.2K views03:48
Ochish/sharhlash
2023-04-19 06:32:54
Гулистонда 23 ёшли фуқаро ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди...

2023 йил 16-апрель куни соат 20:45лар атрофида Гулистон шаҳридан оқиб ўтувчи “Дўстлик” каналига Боёвут туманида истиқомат қилувчи 2000 йилда туғилган фуқаро Ш.Б. ўз жонига қасд қилиш мақсадида каналга ўзини ташлаган вақтда ушбу йўналишда ўз хизмат вазифасини ўтаётган Сирдарё вилояти Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси ўз жонини хатарга қўйиб бўлсада ўзини каналга отиб фуқаро Ш.Бни каналдан олиб чиқиб, тез тиббий ёрдамга қўнғироқ қилган.

Бошқарма матбуот хизмати хабарига кўра, тез тиббий ёрдам етиб келгунга қадар фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган, ҳамда тез тиббий ёрдам етиб келгач фуқаро Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сирдарё филиалига олиб борилган. "Ҳозирда ушбу фуқаронинг ахволи қониқарли. Ҳолат бўйича Гулистон шаҳар ИИБ томонидан суриштурув ишлари олиб борилмоқда", — дейилади хабарда.

Telegram| TelegramRU| Facebook| YouTube| Twitter| Instagram
6.3K views03:32
Ochish/sharhlash
2023-04-19 06:29:36
Талабаларга 2-курсдан бошлаб ишлашига рухсат бериш режалаштириляпти

Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари талабаларини мутахассислиги бўйича ишлашига имконият яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. Унга кўра:

олий таълим муассасалари талабаларини иккинчи курсдан (айрим таълим йўналишларида иккинчи курсдан кейинги курслардан) бошлаб ОТМ раҳбари томонидан берилган сертификат асосида мутахассислиги бўйича ўқишдан бўш вақтида ишлашига рухсат этилади;

ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиёти ва ҳақ тўланадиган стажировка ўтаётган талабаларни ишга қабул қилишда сертификат талаб қилинмайди;

талабаларни сертификат асосида мутахассислиги бўйича ишлашига фақат олий таълим муассасасида ўқиётган даврида рухсат этилади.

Қарор лойиҳаси 27 апрелга қадар муҳокамада бўлади.

Telegram| TelegramRU| Facebook| YouTube| Twitter| Instagram
9.3K viewsedited  03:29
Ochish/sharhlash
2023-04-19 06:28:29
"Ватанга қасамёд"

Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси муддатли ҳарбий хизматчилари билан "Ватанга қасамёд" қабул қилиш маросими ўтказилди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Ориятни, ғурур ва садоқатни ҳамма нарсадан устун қўядиган бизнинг халқимиз учун Ватанга қасамёд — бу шунчаки расмий тадбир эмас, балки йигитлик шаъни, ору номусини ўртага қўйиб, ўз зиммасидаги масъулиятли ҳамда шарафли бурчини адо этишга бел боғлаб, аҳду паймон қилишдир. Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида ўз йигитлик бурчини ўташ учун келган муддатли ҳарбий хизматдаги аскарларнинг "Ватанга қасамёд" қабул қилишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди", — дейилади хабарда.

Telegram| TelegramRU| Facebook| YouTube| Twitter| Instagram
6.1K views03:28
Ochish/sharhlash
2023-04-19 05:19:42
#Бизнинг_шундай_ўқувчиларимиз_бор
#Ижод_мактаблари

Бизнинг шундай ўқувчиларимиз бор!

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби битирувчи ўқувчиси Неъматов Аҳмаджон Бурхон ўғли Янги Ўзбекистон университети томонидан ташкил этилган "Буюк алломалар изидан" номли кимё ва физика фанлари олимпиадасининг физика фани йўналишида иштирок этиб, финал босқичида 2 миллион сўм пул мукофоти ҳамда бакалавриат йўналишида гранд асосида ўқиш имкониятига сазовор бўлди.

Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби жамоаси Аҳмаджон Неъматовни ушбу муваффақият билан муборакбод этади!

Telegram| TelegramRU| Facebook| YouTube| Twitter| Instagram
4.1K viewsedited  02:19
Ochish/sharhlash
2023-04-18 08:32:54
18 апрель - Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни!

Сизни ва Сиз орқали барча жамоингиз аъзоларини 18 апрель - Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни билан чин қалбимиздан муборакбот этамиз.

Янги Ўзбекистонимизнинг гуллаб яшнашида ва халқ варовонлиги йўлида олиб борилаётган шарафли ишларингизда улкан зафарлар тилаймиз.

Сизга мустаҳкам соғлиқ, тинчлик хотиржамлик, ишларингизга омад ва хонадонингизга файзу барака тилайман.

Хурмат билан Сирдарё вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси жамоаси ва "SirdaryoLive" жамоаси.

Telegram| TelegramRU| Facebook| YouTube| Twitter| Instagram
1.1K views05:32
Ochish/sharhlash
2023-04-18 08:25:20
Ўзбекистон Республикаси Референдумида овоз бериш бюллетенини тўлдириш тартиби

Telegram| TelegramRU| Facebook| YouTube| Twitter| Instagram
2.5K viewsedited  05:25
Ochish/sharhlash
2023-04-18 07:38:48
ДХХ Коррупцион ҳолатларга чек қўйди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳридаги туманлардан бирининг Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи фуқарога ноқонуний равишда ҳарбий гувоҳнома расмийлаштириб бериш эвазига ўз хизмат автомашинасида ундан 600 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бошқа бир ҳолатда эса Сирдарё вилоятидаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларидан бирининг директори ёшларни касбга ўргатиш билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбаридан унинг ўқув марказида таҳсил олаётганларнинг дарсларга қатнашиш ҳолатини мониторинг қилмаслик ва МЧЖ фаолияти бўйича текширув ўтказмаслик эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 2 млн. сўм олган. ДХХ ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда у қолган 1,4 млн. сўмни ўз хизмат хонасида олган вақтида ушланди.

ДХХ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирда мазкур мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган

Telegram| TelegramRU| Facebook| YouTube| Twitter| Instagram
4.6K viewsedited  04:38
Ochish/sharhlash
2023-04-18 07:36:15
Валюта курслари / Курсы валют  18.04.2023

Доллар
МБ курси / Курс ЦБ: 11 455

Рубль
МБ курси / Курс ЦБ: 140.88

Евро
МБ курси / Курс ЦБ: 12 578.74

Тенге
МБ курси / Курс ЦБ: 25.47

- Bitcoin
BTC-USD $29 466

Telegram| TelegramRU| Facebook| YouTube| Twitter| Instagram
3.2K views04:36
Ochish/sharhlash
2023-04-18 07:32:24
18 апрель — “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни

Telegram| TelegramRU| Facebook| YouTube| Twitter| Instagram
2.0K viewsedited  04:32
Ochish/sharhlash