Get Mystery Box with random crypto!

Сирдарёда 287 та референдум участкаларида 287 та тиббий пунк | Sirdaryo | Live rasmiy ️xabarlar

Сирдарёда 287 та референдум участкаларида 287 та тиббий пункт фаолияти йўлга қўйилди

Юртимизда «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича жорий йилнинг 30 апрель санасида бўлиб ўтадиган референдумга Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, бошқарма тизимидаги барча тиббиёт муассасаларда қизғин тайёргарлик кўрилди.

Конституциявий Қонун лойиҳаси бўйича Сирдарёда референдум бўлиб ўтадиган 287 та референдум участкаларида 287 та тиббий пункт фаолияти йўлга қўйилиб, бир нафар шифокор, 2 нафар ҳамшира бириктирилди. Бундан ташқари, Соғлиғида муаммоси бор, тез тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида тез тиббий ёрдам бригадалар фаолияти ҳам йўлга қўйилиб, тиббиёт пунктлари ва тез тиббий ёрдам хизмати 22 турдаги дори воситалари билан тўлиқ таъминланиб, қўшимча дори воситалари захираси яратилди.

Бу тўғрида, 8-Сирдарё округ комиссиясида бўлиб ўтган навбатдаги брифингда Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси даволаш профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бўлими бошлиғи Олимжон Бекмуродов қўшимча маълумот берди.

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати

Telegram| TelegramRU| Facebook| YouTube| Twitter| Instagram