Kanal manzili:
Toifalar:
Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
58.51K
Kanalning ta’rifi
📸 Тарихда юз берган энг сирли ва қизиқарли воқеаларни суратларда кўрсатамиз!
🚫 Каналдан материал кўчирилганда [ @Suratlardagitarix ] деб ёзилсин!
Админ: @Salih_3448
📌 21.01.2021
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
0
3 stars
0
2 stars
3
1 stars
0
Oxirgi xabar 11
2023-11-03 16:02:10
Тўлиқ эркак (
вазни 284 кг) ўз аёли (
вазни 174 кг) билан
от аравасида сайрга чиқишга ҳозирланмоқда. Германия, 1912-йил.
Суратдаги тарих
13.0K views13:02
2023-11-03 05:04:39
Ўзбек генерали Собир Раҳимов фронт майдонида кўрсатма бермоқда, Иккинчи жаҳон уруши йиллари.Раҳимов Собир Умарович (25.01.1902 - 26.03.1945). Собир Раҳимов 1945-йил 26-мартда Полшада Данциг (Гданск) шаҳрини штурм қилиш вақтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган. Кейинчалик 1965-йил 9-майда, Ғалабанинг 20 йиллик тантаналари вақтида унга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.
Суратдаги тарих
13.1K views02:04
2023-11-02 19:01:41
Ўзбекча лимонли чой.Илоҳим, барчамизнинг хонадонимизда шундай лимонли чойлар кўп ичилсин...
Суратдаги тарих
14.9K views16:01
2023-11-02 08:38:09
Ҳақиқий фотосурат.Кадрда Адриан Федор Эвтихиевнинг ўғли ва отаси кам учрайдиган генетик касаллик -
гипертрикоз билан касалланган. 1870-йиллар.
Суратдаги тарих
13.1K views05:38
2023-11-02 05:47:47
Чор аскарлари асирга тушган Шайх Шомилнинг устидан кулиш учун, бир неча кун на бир бурда нон ва на бир қултум сув берибдилар. Сўнг қип-қизил чиройли бир олмани олдиларига қўйибдилар. Уларнина хаёлича, оч ва ташна Шайх Шомил олмани фашиллатиб ейиши, улар эса маза қилиб кулишлари керак эди. Аммо орадан яна бир неча кун ўтибди ҳамки, Шайх Шомил олмага қўл урмай, уни томоша қилиб ўтираверибди. Бу ҳолдан ҳайратга тушган уч рус аскари олмани емаётганининг сабабини сўрашибди.
— Менга бир пичоқ келтирсангиз, — дебди Шайх. Келтиришибди. Шунда Шайх Шомил олмани қўлига олиб тўрт қисмга бўлибди. Уч қисмини уч аскарга бериб, энг кичик бўлагини ўзига олибди...
Суратдаги тарих
13.1K views02:47
2023-11-01 17:27:43
Станислав Черчесов - йил дарвозабони ва СССР/МДҲ Кубоги соҳиби, Москва, 1992-йил.
Суратдаги тарих
13.7K views14:27
2023-11-01 07:13:28
Дўппи сотувчилари.Ўзбекистон ССР, 1930-йил.
Суратдаги тарих
14.8K views04:13
2023-11-01 05:40:56
Гўшт дўкони, Самарқанд, 1871-1872-йиллар.
Суратдаги тарих
14.2K views02:40
2023-10-31 13:43:16
Бу грелка ҳар бир хонадонда бор бўлган, менимча...)
Суратдаги тарих
13.5K views10:43
2023-10-31 10:06:51
1944-йил ёзида Иттифоқчи қўшинлар томонидан Франциядан гитлерчиларни қувиб чиқариш ва уруш боришида туб бурилиш ясаган "Нормандия операцияси" вақтида шаҳар кўриниши ва у ҳозирги кунда.
Суратдаги тарих
12.9K views07:06