Get Mystery Box with random crypto!

Чор аскарлари асирга тушган Шайх Шомилнинг устидан кулиш учун, | Суратлардаги тарих

Чор аскарлари асирга тушган Шайх Шомилнинг устидан кулиш учун, бир неча кун на бир бурда нон ва на бир қултум сув берибдилар. Сўнг қип-қизил чиройли бир олмани олдиларига қўйибдилар. Уларнина хаёлича, оч ва ташна Шайх Шомил олмани фашиллатиб ейиши, улар эса маза қилиб кулишлари керак эди. Аммо орадан яна бир неча кун ўтибди ҳамки, Шайх Шомил олмага қўл урмай, уни томоша қилиб ўтираверибди. Бу ҳолдан ҳайратга тушган уч рус аскари олмани емаётганининг сабабини сўрашибди.
— Менга бир пичоқ келтирсангиз, — дебди Шайх. Келтиришибди. Шунда Шайх Шомил олмани қўлига олиб тўрт қисмга бўлибди. Уч қисмини уч аскарга бериб, энг кичик бўлагини ўзига олибди...

Суратдаги тарих