Get Mystery Box with random crypto!

Суратлардаги тарих

Telegram kanalining logotibi suratlardagitarix — Суратлардаги тарих С
Telegram kanalining logotibi suratlardagitarix — Суратлардаги тарих
Kanal manzili: @suratlardagitarix
Toifalar: Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 58.51K
Kanalning ta’rifi

📸 Тарихда юз берган энг сирли ва қизиқарли воқеаларни суратларда кўрсатамиз!
🚫 Каналдан материал кўчирилганда [ @Suratlardagitarix ] деб ёзилсин!
Админ: @Salih_3448
📌 21.01.2021

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 12

2023-10-30 19:40:50
«Қурол – ўлдирмайди, одам ўлдиради».

Михаил Калашников


Суратдаги тарих
14.1K views16:40
Ochish/sharhlash
2023-10-30 07:13:31
1954-йилда амалга оширилган Ҳаж зиёратидан ноёб кадрлар.

Зиёратларга бориш барчамизга насиб қилсин!

Суратдаги тарих
16.5K views04:13
Ochish/sharhlash
2023-10-29 07:05:26
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган биринчи журналист Абдуҳаким Турғунов Ўзбекистонга ташриф буюрган бокс бўйича жаҳон чемпиони Муҳаммад Алидан интервю олмоқда. 1978-йил.

Суратдаги тарих
13.0K views04:05
Ochish/sharhlash
2023-10-28 08:31:31
Бир қабила оқсоқоллари Ҳазрати Умар (р.а.)нинг олдиларига келиб: — Қуръондаги фалон сура фалон оят фалон ҳарф устидаги нуқтани ўша ҳарфнинг остига қўйсангиз. (Масалан, «нун» «бе» бўлса) биз бутун қабиламиз билан Ислом динига кирамиз, — деб шарт қўиишибди. Ҳазрати Умар (р.а.) шундай жавоб берибдилар: — Ўша нуқтага ўта мустаҳкам бир илгак илдириб, илгакнинг бошқа учига бутун коинотни осиб тортсангиз ҳам, нуқтани пастга тушира олмайсиз!..

Суратдаги тарих
14.2K views05:31
Ochish/sharhlash
2023-10-27 07:07:32
Барча даврларнинг энг кучли ва қудратли наркобарони Пабло Эскобар бошига қўйилган нарх.
Пастда эса унинг шериклари боши учун белгиланган нархлар.
Нархлар пессода ёзилган.

Суратдаги тарих
15.8K views04:07
Ochish/sharhlash
2023-10-26 07:05:11
СССР электромобиллари

1) НАМИ-750
1948-йили ишлаб чиқарилган.

2) УАЗ-3801
1959-йил.

3) ВАЗ-2801
1975-йил.

@SuratlardagiTarix
16.4K views04:05
Ochish/sharhlash
2023-10-25 07:51:01
Афсонавий банклар ўғриси

– Мен икки дақиқа ичида миллионер бўлишим мумкин.
– Нега беш дақиқа ичида эмас?
– Негаки, беш дақиқа ичида полиция келади.


Жон Диллинжер (1930-йиллар биринчи ярмидаги америкалик жиноятчи, банк ўғриси, ФБР версияси бўйича, 1-рақамли жамият душмани). У жами АҚШдаги 20 дан ортиқ банкни ўмаришни уддалаган. 1934-йилда полиция томонидан отиб ўлдирилган.

Суратдаги тарих
14.5K views04:51
Ochish/sharhlash
2023-10-24 12:44:42
"Россия" меҳмонхонаси, Тошкент, 1983-йил.

Суратдаги тарих
13.4K views09:44
Ochish/sharhlash
2023-10-24 07:28:21
Немис ҳарбий асирлари Сталинградни тиклаш ишларида. 1947-йил.

Суратдаги тарих
14.0K views04:28
Ochish/sharhlash
2023-10-23 07:36:35
​​ Шерлар довюракларни тишламайди.

Бутун дунёга таниш "Қўрқоқ" (Трус) образини ижро этганлигига қарамай, Георгий Вицин жуда ҳам довюрак инсон бўлган. Масалан, "У сизни севади" филмининг шер билан боғлиқ саҳнасини суратга олишда, ҳайвон ўргатувчи назорати билан йиртқични қафасдан чиқаришади ва у актёрга орқа тарафдан жуда ҳам яқин келади. Шу пайтнинг ўзида бутун суратга олиш жамоаси хавфсиз жойга қочиб қолишади. Фақатгина Вицин ўз жойида қолади. Қўрқиб кетган режиссёрлар ва ассистентлар кўз ўнгида актёр ўтирган шерни шундай деб силаб қўйди:
- Қўрқманг, шерлар довюрак одамларга тегмайди.

Суратдаги тарих
15.1K views04:36
Ochish/sharhlash