Get Mystery Box with random crypto!

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi sudyalar_oliy_maktabi — Судьялар олий мактаби | Расмий канал С
Telegram kanalining logotibi sudyalar_oliy_maktabi — Судьялар олий мактаби | Расмий канал
Kanal manzili: @sudyalar_oliy_maktabi
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.75K
Kanalning ta’rifi

Судьялар олий мактабининг
расмий Telegram канали
Веб-сайт: sudyalaroliymaktabi.uz
Instagram: instagram.com/sudyalaroliymaktabi/
Facebook: facebook.com/sudyalaroliymaktabi/

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-12-14 13:38:47 Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби жамоаси Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси ўринбосари Асқар Бойисович Ғофуровнинг акаси Анваржон Бойисович Ғофуровнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
2.6K viewsedited  10:38
Ochish/sharhlash
2022-12-14 08:33:33 Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби жамоаси Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Тўрткўл туман суди раиси Саловат Атабаевга опаси Гулжахан Атабаеванинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
2.2K views05:33
Ochish/sharhlash
2022-12-12 12:16:58 Жорий йилнинг 12 декабрь куни Туркия шаҳрида туркий давлатларнинг “Туркий суд-ҳуқуқ таълими тармоғи тўғрисида” Англашув меморандуми имзоланди.
Меморандумда Туркий Давлат ташкилотига аъзо давлатларнинг суд-ҳуқуқ соҳаси кадрларини тайёрлаш муассасалари, жумладан:
Озарбайжон Республикаси Aдлия вазирлигининг Aдлия академияси,
Озарбайжон Республикаси Бош прокуратураси Илмий-таълим маркази,
Қозоғистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Одил судлов академияси,
Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси,
Қирғизистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Олий судлов мактаби,
Қирғизистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Прокуратура ва тергов ходимларининг малакасини ошириш маркази,
Туркия Адлия академияси,
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси академияси ҳамда кузатувчи сифатидаги давлатларнинг суд-ҳуқуқ таълим муассасалари:
Венгриянинг Суд ҳокимияти миллий идораси ва Венгрия Бош прокуратураси иштирок этишди.
Ушбу тадбирда Судьялар олий мактабининг директори Ҳ-М.Исоқов ҳамда Инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳуқуқ кафедраси ўқитувчиси З.Амировлар иштирок этишди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Web-sayt
Каналга уланиш:
https://t.me/sjcosom
2.3K viewsedited  09:16
Ochish/sharhlash
2022-12-12 10:01:43
Азизов Насимбек Абдумухторовичнинг юридик фанлар бўйича
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида

Азизов Насимбек Абдумухторовичнинг 12.00.04 - Фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Хўжалик процессуал ҳуқуқи. Ҳакамлик жараёни ва медиация ихтисослиги бўйича “Иқтисодий судлар томонидан биринчи инстанцияда иш юритиш тартибини такомиллаштириш” мавзусидаги юридик фaнлaр бўйичa фaлсaфa дoктoри (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзган диссертация иши ҳимояси Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳузуридаги PhD.37.27.02.2020. Yu.107.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2022 йил 28 декабрь куни соат 1500 даги мажлисида бўлиб ўтади.
 
 
Манзил: 100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй
Тел/факс: (+998) 55 501-01-88
 
e-mail: sudyalaroliymaktabi@umail.uz


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Web-sayt
Каналга уланиш:
https://t.me/sjcosom
2.4K views07:01
Ochish/sharhlash
2022-12-10 15:37:20 Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси йиғилишининг 2022 йил 12 августдаги 14-сонли баённомаси билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилиб тасдиқланган чора-тадбирлар режасидаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жиноят ишлари бўйича судлар судьялари учун “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш” мавзусида қисқа муддатли курслар цикли ташкил этилди.
Жумладан, тасдиқланган ўқув дастурига мувофиқ жорий йилнинг 10 декабрь куни Сурхондарё, Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари жиноят ишлари бўйича судлар судьялари учун соат 10:00 дан 12:30 га қадар ZOOM платформаси орқали қисқа муддатли ўқув курсида эксперт сифатида:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура Академияси кафедра катта ўқитувчиси З.Неъматходжаев;
2. Тошкент шаҳар маъмурий суди судьяси. ю.ф.ф.д. Б.Мўминов;
3. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси Абабакиров Муроджон Абдуқохоровичлар қатнашдилар.
Қисқа муддатли ўқув курсининг модератор сифатида Жиноят ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси М.Ниязов томонидан олиб борилиб, қуйидаги мавзулар доирасида долзарб масалалар муҳокама қилинди:
1) “Одам савдоси ва мажбурий мехнатга қарши курашишнинг ҳалқаро стандартлари ва миллий механизмлар”;
2) “Одам савдоси ва мажбурий мехнатга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва давлат сиёсатининг устувор йўналишлари”;
3) “Одам савдоси ва мажбурий мехнат билан боғлиқ жиноятларни судларда кўриб чиқишнинг ўзига хос жиҳатлари”.  
Экспертлар ва судья томонидан ҳалқаро ва ҳорижий тажриба билан биргаликда миллий суд амалиётида Одам савдоси ва мажбурий мехнатга дучор бўлганларга оид суд ишларининг ўзига хос хусусиятлари борасида фаол фикр алмашилди, муаммолар амалий жиҳатдан танқидий муҳокама қилинди.
Мазкур курсларни келгусида ҳам қайта ишлаб тўлдириш мақсадида экспертлар томонидан кўрсатилган мавзулар юзасидан тарқатма материаллар тақдим этилди (тақдимот, тарқатма материал, кўргазмали тарғибот воситалари).


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Web-sayt
Каналга уланиш:
https://t.me/sjcosom
1.6K views12:37
Ochish/sharhlash
2022-12-10 15:37:09
1.5K views12:37
Ochish/sharhlash