Get Mystery Box with random crypto!

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi sudyalar_oliy_maktabi — Судьялар олий мактаби | Расмий канал С
Telegram kanalining logotibi sudyalar_oliy_maktabi — Судьялар олий мактаби | Расмий канал
Kanal manzili: @sudyalar_oliy_maktabi
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.75K
Kanalning ta’rifi

Судьялар олий мактабининг
расмий Telegram канали
Веб-сайт: sudyalaroliymaktabi.uz
Instagram: instagram.com/sudyalaroliymaktabi/
Facebook: facebook.com/sudyalaroliymaktabi/

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-12-25 08:53:19 Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби жамоаси Каримберди Ганибаевга укаси Абдуғани Ганибаевнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
1.5K views05:53
Ochish/sharhlash
2022-12-21 09:14:53 Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби жамоаси Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Тойлоқ туман судининг раиси Одил Аллаевга волидаи муҳтарамаси Нархол Аллаева ва акаси Шараф Аллаевнинг вафотлари муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
2.8K views06:14
Ochish/sharhlash
2022-12-20 17:57:27
Судьялар олий мактаби ЖИБ йўналиши тингловчилари 20 декбр куни БМТнинг Гиёҳвандлик ва жиноятчиликка қарши курашиш офиси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ва Корруппция қарши курашиш агентлигининг ҳамкорлигида, юрилик таълим берувчи олийгоҳ магистратура тингловчилари ўртасида конфренция ўтказилган. Мазкур конференцияда турли ривожланган давлатларнинг коррупция қарши курашишнинг давлат ҳаридлари йўналишидаги тажрибалари ўрганилиб миллий қонунчиликка имплементация қилиш масалалари мухокама қилинган. Тадбир якунида Судьялар олий мактаби жамоаси муваффақиятли иштирок этганлиги ва ўринли таклифлар берганлиги инобатга олиниб сертификатлар билан тақдирланди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Web-sayt
Каналга уланиш:
https://t.me/sjcosom
3.0K views14:57
Ochish/sharhlash
2022-12-20 14:56:37
Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби профессор-ўқитувчилари ва ходимлари БМТ тараққиёт дастури лойиҳаси кўмагида “КПМГ Аудит” аудиторлик компанияси ва унинг хорижий экспертлари томонидан ўтказилаётган “Суд тизимидаги коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро тажриба” мавзусидаги ўқув тренингда иштирок этишмоқда.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Web-sayt
Каналга уланиш:
https://t.me/sjcosom
2.4K views11:56
Ochish/sharhlash
2022-12-20 10:44:15
Президент ташаббуси билан 2023 йил юртимизда "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили" деб эълон қилинди

По инициативе Президента 2023 год в нашей стране объявлен "Годом заботы о человеке и качественного образования"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
966 views07:44
Ochish/sharhlash
2022-12-20 10:33:44
Президент охирги пайтларда айрим ушлаб туриш жойларида инсон ҳуқуқлари бузилиши бўйича оғриқли масалалар кўтарилаётганини қайд этди.

"Бизнинг юртимизда бундай ҳолатлар умуман бўлиши мумкин эмас. Ким бунга амал қилмаса, қонун устувор, жазо муқаррар бўлади", - деди давлат раҳбари.

Шу боис, бундай жойларга олиб келинган барча шахсларни ҳисобга олишнинг онлайн тизими жорий этилади ва юзни таниш ускунаси ўрнатилади.

Маъмурий судларга ҳоким қароридан норози бўлиб мурожаат қилинганда, ишларни экстерриториал тартибда, яъни бошқа ҳудудда ҳам кўриш амалиёти жорий қилинади.

Ўзбекистонда мулк ва инвестициянинг ҳимоясини кучайтириш мақсадида Халқаро тижорат судини ташкил қилиш бўйича ҳам амалий ишлар бошлангани таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
911 views07:33
Ochish/sharhlash
2022-12-20 10:33:15
Янги тизим доирасида:

- тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлашга санкция прокурордан судга ўтказилади;

- терговчи жиноятга алоқадор деб, ҳар қандай мулкни хатлаб қўя олмайди. Бундан буён, мулк ҳуқуқини чеклашга оид ҳар қандай ҳаракат фақат суд орқали бўлади;

- судда ишларни кўришда қатнашадиган алоҳида прокурорлар корпуси шакллантирилади. Улар махсус ўқитилади, ишни судда кўришда холис, мустақил бўлиши қонун билан белгиланади;

- одил судловни таъминлашда ҳимоячига берилган ҳуқуқлар ҳам қайта кўриб чиқилиб, етмайдиган ваколатлар берилади;

- судларга жиноят иши фақат айблов хулосаси билан эмас, балки ҳимоячи фикри билан бирга қабул қилинади.

- айбланувчининг ҳимоячидан воз кечиши бўйича ҳар бир ҳолат прокурор, суд томонидан синчиклаб ўрганиладиган тизим жорий қилинади.

Facebook|Instagram|Twitter
747 views07:33
Ochish/sharhlash
2022-12-20 10:30:14
"Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш давлатнинг конституциявий мажбурияти сифатида белгиланиши лозим", - деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ тизимида адолат ўрнатиш бўйича кўп иш қилингани, шу билан бирга, ҳозир ҳам тергов сифати пастлиги, судларда одамларнинг оворагарчилиги, суд қарорлари ижро этилмай қолаётгани билан боғлиқ ҳолатлар учраётгани таъкидланди.

"Нима учун, ҳалигача давлат ҳисобидан бепул таъминланадиган адвокатларни “электрон танлаш” тизими ишга тушмади? Ким бунга қарши?", - дея савол қўйди Пезидент ва тез кунларда ушбу тизимнинг тўлиқ ишга туширилишини таъминлашни топширди.

Қисқа муддатда ҳуқуқ-тартибот идораларини янгича ишлашга ўргатадиган, одил судлов сифатини оширадиган тизим яратилади.

Энг аввало, одамларнинг жойларда судма-суд сарсон бўлиб юришларига барҳам берилади.

Facebook|Instagram|Twitter
811 views07:30
Ochish/sharhlash
2022-12-20 09:09:40
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бошланди.

Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз миллий ривожланишнинг янги даврига дадил қадам қўяётгани, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида улкан ўзгаришлар юз бераётганини таъкидлади.

“Беҳисоб шукур, бу йил аҳолимиз 36 миллиондан ошди. Ҳар йили сафимизга қарийб 900 минг янги авлод қўшилмоқда.

Ўзбекистон деб аталмиш катта ва иноқ оиланинг ҳар бир аъзоси тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш учун тинимсиз изланаяпмиз.

Якунига етаётган 2022 йил ғоят мураккаб ва синовли йил бўлди, десам, ҳар томонлама тўғри бўлади.

Ушбу даврда тўплаган тажрибамиз бир ҳақиқатни яққол исботлаб бермоқда: тараққиёт – фақат ва фақат жасоратли меҳнат орқали бўлади!”, - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
1.2K views06:09
Ochish/sharhlash
2022-12-20 08:53:23
Саноқли дақиқалардан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатнома йўллайди.

Мурожаатномани МТРК телерадиоканаллари, шунингдек, нодавлат телеканаллар ҳамда президентнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тўғридан-тўғри жонли эфирда кўриш мумкин.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Web-sayt
Каналга уланиш:
https://t.me/sjcosom
1.5K viewsedited  05:53
Ochish/sharhlash