Get Mystery Box with random crypto!

Президентимизнинг соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан “Ўзбе | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Президентимизнинг соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусида бўлиб ўтадиган очиқ мулоқотига турли платформалар орқали мурожаатлар келиб тушмоқда.

Улар орасида тиббиётнинг йигирмага яқин йўналишларига доир ғоя, таклиф, савол ва муаммоли масалалар бор.

Хусусан, келиб тушаётган мурожаатларнинг сезиларли қисмини соғлиқни сақлаш тизимининг санитария-эпидемиология хизмати фаолиятига доир мурожаатлар ташкил этяпти.

Очиқ мулоқотга қизғин тайёргарлик жараёни тасвирланган юқоридаги видеолавҳада мазкур йўналишдаги мурожаатлар таҳлили ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати


@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi