Get Mystery Box with random crypto!

Нафас олишдаги жиддий муаммолар билан дунёга келган икки ярим | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Нафас олишдаги жиддий муаммолар билан дунёга келган икки ярим ойлик мурғак чақалоқ иккинчи бор операция столига ётқизилди. Сабаби гўдакда кекирдак, яъни трахея юмшоқлиги билан боғлиқ хасталикни бартараф этиш учун зудлик билан жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Ўзбекистон тиббиётида илк бор Республика перинатал маркази қошидаги Неонатал хирургия марказида амалга оширилган ушбу ноёб операция россиялик шифокор Юрий Козлов ҳамда моҳир жаррроҳ Бахтиёр Эргашев бошчилигидаги ўзбек мутахассислари томонидан бажарилди.

Мазкур амалиёт тиббиётда минимал инвазив жарроҳлик деб аталиб, микроскоп ёрдамида кўкрак қафасидаги муаммоларни бартараф этишга хизмат қилади. Уни ўтказишда тасвирларни 4К форматида кўрсатиб бериш учун юқори технологик ускуналар зарур бўлиб, бундай муолажа усули дунёнинг саноқли мамлакатларидагина амалга оширилади.

Шифокорларнинг таъкидлашича, ушбу операциядан кейин чақалоқ ҳеч қандай қийинчиликларсиз эркин нафас ола бошлайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi