Get Mystery Box with random crypto!

​ ССВ: Педиатрлар ўртасида ягона платформа яратиш масаласи муҳ | ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

ССВ: Педиатрлар ўртасида ягона платформа яратиш масаласи муҳокама қилинди

Пойтахтимизда “Амалий педиатриянинг долзарб масалалари” мавзусида Ўзбекистон педиатрларининг I Конгресси бўлиб ўтди.

Анжуман Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Болалар миллий тиббиёт маркази, Ўзбекистон педиатрлар ҳамда анестезиолог-реаниматологлар ассоциациялари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Унда Марказий Осиё давлатларидан келган соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари, илмий тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар ва ёш олимлар иштирок этди.

Тадбирнинг мақсади педиатрия соҳасига юқори технологияларни жалб қилиш бўйича фикр алмашиш, шунингдек тадқиқотчилар ва тадбиркорларнинг ғояларини амалга ошириш, муаммоларни биргаликда ҳал қилишдан иборат.

Конгресс давомида минг нафардан ортиқ педиатр, болалар анестезиолог ва реаниматологи, неонатолог, кардиолог, жарроҳ, уролог, нефролог ва радиация диагностикаси мутахассисларининг илғор тажрибалари билан ўзаро танишиб бориш учун тўлақонли мулоқот платформасини яратиш асосий масала бўлди.

Шунингдек, анжуманда таълим, фан ва амалиёт интеграцияси бўйича олимлар ҳамда амалиётчилар ўртасида узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram