Get Mystery Box with random crypto!

Soyadagi siyosatchilar

Telegram kanalining logotibi soyadagi — Soyadagi siyosatchilar S
Telegram kanalining logotibi soyadagi — Soyadagi siyosatchilar
Kanal manzili: @soyadagi
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3.16K
Kanalning ta’rifi

ANDIJON SHAHAR DEPUTATI
Савол юбориш👉 @Deputatga_Murojaat

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-08-29 09:03:34 ​​Кечаги камазни иккинчиси

Бу холат кўп такрорланяпти. Йўлларни тупроқ чанг қилиб кетяпти, орқадаги машиналар устига чанг ўтиряпти

Йўлларни назорат қиладигон акалар бормикин. Ёки фақат ремен тақмаганларни ушлашадими улар

Соядагиларга ҳам улашинг
https://t.me/Soyadagi
1.8K views06:03
Ochish/sharhlash
2022-08-29 07:33:05 ​​#Китоб_ўқинг. Барча икки оёқлилар - душман

Жорж Оруелнинг Молхона асарида ҳукумат ва халқ ўртасида катта тафовут ҳақида сўз борар экан, оддий халқни ўз ҳуқуқ ва эркинликларидан маҳрум қилиб, қул сифатида меҳнатга ташланганини, сўз эркинлиги доимо тўсиқлиги, давлат қонунлари фақат номига ёзилгани, амалдорлар манфаати учун арқонлар доимо ўзгартирилиб, оддий халқни алдаб келгани очиб берилган.

Aсарда чўчқалар ўзларини олий табақа вакиллари санаб, бошқа ҳайвонлар улар учун меҳнат қилиши, чўчқаларни иззат-икромда маддоҳларча эъзозлаши диктатурани эслатади. Aйниқса ҳақиқатни шундоқ ҳамма кўриб турсада, Қичқироқ уларни онгги пастликда айблайди ва ўзининг сегментларини поданинг миясига сингдириб ташлайдики... Aйниқса Наполеон ўзини-ўзи шарафлаш мақсадида турли майнавозчиликлар ўйлаб топиши

Боксёр жасоратли, у халқи учун тегирмон қуришни уддалай олмасада ўз жонини тегирмон қуришга бахшида етган қаҳрамон. Мени эътиборимни тортган қаҳрамонлар шу.

Aрконда ёзилганидек, "Барча икко оёқлилар душман" ҳақиқатданда чўчқалар икки оёқлаб юришни бошлагандан сўнг, одамлар каби халқнинг душманига айланишади.

Соядагиларга ҳам улашинг
https://t.me/Soyadagi
1.8K views04:33
Ochish/sharhlash
2022-08-28 22:01:24
Бенджамин Франклин кўп нарсага қодир

Тунов куни каналимиз орқали "Бу қандай бино иншоат " деб пост жойлагандик. Расмийлар жимип кетти. Нимагалигини билмадим тўғриси

Пайтавасига қурт тушгами ёки иш кўпмикин. Яхши гумонда бўлорелик. Пуллик ишлар кўп албатта. Шу объект бўйича маълумот сўрагандик етказиб беришди холис кузатувчиларимиз. Барака топишсин

Шу кўп нарсаларга тушунмиманда. Масалан нима учун аризани рад қилиб кейин ижобий хал қилиб беришади. Бунақа тушунмедигон нарсалар жудаям кўп. Лекин Бенджамин Франклин амаки ёрдамга келса хаммасини тушунадигон бўлиб қолишса керак

Ха айтканча ўзганинг номидан ариза киритса ҳам бўлаверадими. Ариза бланкасидеги 2405 тел рақам танишда. Мободо шаҳарда ишламедими. Масаланда

П/С: Жорж Оруэллнинг "МОЛХОНА" ривоят-қиссасини ўқиганмисиз. Ўқимаган бўлсангиз ўқинг. Хақиқий молхона

Соядагиларга ҳам улашинг
https://t.me/Soyadagi
1.8K viewsedited  19:01
Ochish/sharhlash
2022-08-28 20:46:47 ​​Aндижон вилояти мактаб битирувчиларининг қабули бўйича фахрли 12-ўринда

Aндижонни севмаганлар биздан эмас деб байроқ кўтариб, дарс пайти тадбир қилдириб, директорлар ҳафтасига 3-4 кунини мажлисларда ўтказиб, тизимдаги раҳбарларни танқид қилсанг троллик қилиб, охири калтак яна ўқитувчилар бошида синадиган вилоятнинг ўрни бу

Ўқитувчидан, умуман таълим тизимидан тадбирвозлик ва мажлисбозлик, қоғозбосликни йўқотиш керак! Aндижонга бундай паст ўринлар ярашмайди. Ботқоққа ботириб бўлишди таълим тизимини

Aфсус. Мингдан минг афсус...

П/С: Ҳали ўқув йили бошланмасдан форма, рўмол, соқол, юриш-туриш қоидалари, ички тартиб қоидалар ҳақида мажлисбозлик бошланди. Шуни ўрнига таълим сифати ҳақида ўргатинглар ўша мажлисбоз ақллилар. Бориб ўқитувчига дарс ўтинг, сиз ўқувчини орқасидан қайердасан деб югуриб юришиз керак эмас денг. Бориб формани ўйламасдан формани сўрамасдан дарс ўтинг денг. Директорлар мажлисда эмас мактабда ишлаши керак денг. Ҳар куни турли тадбирлар эмас дарслар таҳлил қилайлик денг. Дарс пайти сизларга тегмаймиз, дарсдан кейин ўзингизни устингизда ишланг денг

Деёлмайсиз. Чунки, Aндижонни валломатларига ақллилар керак эмас. Уларга фақат қарсак чалиб, шиорларни баланд айтиб, мутлақларимизни млқишлайдиган, ижтимоий тармоқларда уларни ёнини олиб изоҳ ёзадиганлар керак. Aсл ўқитувчи ва билимли ўқувчи керак эмас

Абдували Қурбонов

Соядагиларга ҳам улашинг
https://t.me/Soyadagi
2.6K views17:46
Ochish/sharhlash
2022-08-27 22:17:58
#Ана_холос

Вафот этган шифокорнинг кўригига кириш мумкин экан

Бюджетдан миллиардлар ажратилиб қилинган сайт оқибати


Соядагиларга ҳам улашинг
https://t.me/Soyadagi
2.1K views19:17
Ochish/sharhlash
2022-08-27 20:31:19
Дунё сенинг аммангмас

Андижон шаҳрида харакатланаётган юк машиналари кўп. Лекин атроф мухитни чанг тўзон қилиб кетаётгани гох гохида бўлса хам учраб туради

Бироқ, буларга чора кўрадигон ходимлар бундай мошинларни кўриб кўрмасликка олиши ғалатироқ эмасми. Ростан хам кўринмедигон даражада кичкинамикин бу мошиналар

Ха қолаверса шаҳар бўйлаб атала ташидигон мошинлар шаҳарни у бошидан кириб бу бошидан чиқиб кетаётиб олиб кетаётган аталасини ярмини мошинасининг тешик бокидан тўкиб кетаётганини айтмасликни иложи йўқ

Соядагиларга ҳам улашинг
https://t.me/Soyadagi
2.1K views17:31
Ochish/sharhlash
2022-08-27 17:57:29
#Live

Жорий йилнинг 27-август куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилмоқда.

Шунингдек, сайёр қабулда Андижон шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов ҳам иштирок этиб, аҳоли муаммолари билан танишар экан, фуқаролар томонидан табиий газ, электр энергияси, ишсизликни бартараф этиш, даволаниш,моддий ёрдам, тадбиркорлик, уй-жой ажратиш масалалари кўтарилмоқда.

Соядагиларга ҳам улашинг
https://t.me/Soyadagi
2.0K views14:57
Ochish/sharhlash
2022-08-27 14:17:35
Яхши хабарлар ҳам бор лекин

Ҳабарингиз бор, Андижонда ОТМга топширган абитуриентларнинг ярмидан кўпи, яъни 52.1% контрактгаям илинмаганди

Андижон вилояти худудлар кесимида ҳам тахлилини кўриб хурсанд бўлдим. Шаҳар бўладикану иккичи ўринди олса ҳам. Лекин пастдан иккинчи ўриди олганимиз ёқмаяптида. Ауф

Соядагиларга ҳам улашинг
https://t.me/Soyadagi
2.1K views11:17
Ochish/sharhlash
2022-08-27 13:27:18
Ўзбекистон Республикаси Очиқ буджет порталига 1 кунда ташриф буюрувчилар сони 1 миллиондан ошди.

Соядагиларга ҳам улашинг
https://t.me/Soyadagi
2.2K views10:27
Ochish/sharhlash
2022-08-27 10:54:58 ​​Андижонлик қиз қозоғистонлик таниқли ишбилармонни 7 минг долларга чув туширди

Андижонда яшовчи 25 яшар М.М. қозоғистонлик таниқли ишбилармон М.С.нинг 7 минг 400 доллар маблағини интернет орқали фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган. Бу хатти-ҳаракатни у тадбиркорнинг ижтимоий тармоқларда “ўзини ҳеч ким алдай олмаслиги” ҳақидаги чиқишларига жавоб тариқасида амалга оширганини таъкидлайди

Маълум бўлишича, ўзбекчадан ташқари рус, инглиз, француз тилларида ҳам эркин мулоқот қила оладиган қиз ижтимоий тармоқлар орқали таниқли инсонлар, жумладан, қозоқ тадбиркори М.С.нинг чиқишларини ҳам мунтазам кузатиб борган. Унинг россиялик А.Ф. билан ўзаро яқинлигини билгач, Россиядаги уяли алоқа компаниясига тегишли телефон рақамда А.Ф. номидан телеграмда сохта аккаунт яратади. Сўнгра М.С. билан ёзиша бошлайди

Гап орасида февраль ойининг охирида америкалик таниқли тадбиркор Уоррен Баффет томонидан Москвада семинар-машғулот ўтказилиши режалаштирилаётганини, якунда эса мазкур тадбирга чипта сотиб олган шахслар билан Баффет ўртасида учрашув бўлиб ўтишини, чипта нархи 650 доллар эканини айтиб, тадбиркорни ҳам таклиф қилади. Ёлғон гапларга лаққа тушган М.С. эса 12 та чипта учун 7 минг 400 долларни М.М.нинг онаси номига очилган пластик картага ўтказиб беради. М.М. эса фирибгарлик йўли билан қўлга киритилган бу маблағни Андижон шаҳридаги банкоматларнинг бирида нақдлаштириб, шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади

Алдов “қурбони”га айланган хорижлик ишбилармон шундан сўнг Ўзбекистондан адвокат ёллаб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга арз қилади

Мазкур иш жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди судьяси Сардор Расулов раислигида кўриб чиқилиб, М.М.га ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда икки йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Бунда суд жиноят оқибатида етказилган зарар тўлиқ қоплангани ҳамда жабрланувчи вакилининг даъвоси йўқлигини инобатга олди

Соядагиларга ҳам улашинг
https://t.me/Soyadagi
2.2K views07:54
Ochish/sharhlash