Get Mystery Box with random crypto!

​​Aндижон вилояти мактаб битирувчиларининг қабули бўйича фахрл | Soyadagi siyosatchilar

​​Aндижон вилояти мактаб битирувчиларининг қабули бўйича фахрли 12-ўринда

Aндижонни севмаганлар биздан эмас деб байроқ кўтариб, дарс пайти тадбир қилдириб, директорлар ҳафтасига 3-4 кунини мажлисларда ўтказиб, тизимдаги раҳбарларни танқид қилсанг троллик қилиб, охири калтак яна ўқитувчилар бошида синадиган вилоятнинг ўрни бу

Ўқитувчидан, умуман таълим тизимидан тадбирвозлик ва мажлисбозлик, қоғозбосликни йўқотиш керак! Aндижонга бундай паст ўринлар ярашмайди. Ботқоққа ботириб бўлишди таълим тизимини

Aфсус. Мингдан минг афсус...

П/С: Ҳали ўқув йили бошланмасдан форма, рўмол, соқол, юриш-туриш қоидалари, ички тартиб қоидалар ҳақида мажлисбозлик бошланди. Шуни ўрнига таълим сифати ҳақида ўргатинглар ўша мажлисбоз ақллилар. Бориб ўқитувчига дарс ўтинг, сиз ўқувчини орқасидан қайердасан деб югуриб юришиз керак эмас денг. Бориб формани ўйламасдан формани сўрамасдан дарс ўтинг денг. Директорлар мажлисда эмас мактабда ишлаши керак денг. Ҳар куни турли тадбирлар эмас дарслар таҳлил қилайлик денг. Дарс пайти сизларга тегмаймиз, дарсдан кейин ўзингизни устингизда ишланг денг

Деёлмайсиз. Чунки, Aндижонни валломатларига ақллилар керак эмас. Уларга фақат қарсак чалиб, шиорларни баланд айтиб, мутлақларимизни млқишлайдиган, ижтимоий тармоқларда уларни ёнини олиб изоҳ ёзадиганлар керак. Aсл ўқитувчи ва билимли ўқувчи керак эмас

Абдували Қурбонов

Соядагиларга ҳам улашинг
https://t.me/Soyadagi