Get Mystery Box with random crypto!

​​Андижонлик қиз қозоғистонлик таниқли ишбилармонни 7 минг дол | Soyadagi siyosatchilar

​​Андижонлик қиз қозоғистонлик таниқли ишбилармонни 7 минг долларга чув туширди

Андижонда яшовчи 25 яшар М.М. қозоғистонлик таниқли ишбилармон М.С.нинг 7 минг 400 доллар маблағини интернет орқали фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган. Бу хатти-ҳаракатни у тадбиркорнинг ижтимоий тармоқларда “ўзини ҳеч ким алдай олмаслиги” ҳақидаги чиқишларига жавоб тариқасида амалга оширганини таъкидлайди

Маълум бўлишича, ўзбекчадан ташқари рус, инглиз, француз тилларида ҳам эркин мулоқот қила оладиган қиз ижтимоий тармоқлар орқали таниқли инсонлар, жумладан, қозоқ тадбиркори М.С.нинг чиқишларини ҳам мунтазам кузатиб борган. Унинг россиялик А.Ф. билан ўзаро яқинлигини билгач, Россиядаги уяли алоқа компаниясига тегишли телефон рақамда А.Ф. номидан телеграмда сохта аккаунт яратади. Сўнгра М.С. билан ёзиша бошлайди

Гап орасида февраль ойининг охирида америкалик таниқли тадбиркор Уоррен Баффет томонидан Москвада семинар-машғулот ўтказилиши режалаштирилаётганини, якунда эса мазкур тадбирга чипта сотиб олган шахслар билан Баффет ўртасида учрашув бўлиб ўтишини, чипта нархи 650 доллар эканини айтиб, тадбиркорни ҳам таклиф қилади. Ёлғон гапларга лаққа тушган М.С. эса 12 та чипта учун 7 минг 400 долларни М.М.нинг онаси номига очилган пластик картага ўтказиб беради. М.М. эса фирибгарлик йўли билан қўлга киритилган бу маблағни Андижон шаҳридаги банкоматларнинг бирида нақдлаштириб, шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади

Алдов “қурбони”га айланган хорижлик ишбилармон шундан сўнг Ўзбекистондан адвокат ёллаб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга арз қилади

Мазкур иш жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди судьяси Сардор Расулов раислигида кўриб чиқилиб, М.М.га ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда икки йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Бунда суд жиноят оқибатида етказилган зарар тўлиқ қоплангани ҳамда жабрланувчи вакилининг даъвоси йўқлигини инобатга олди

Соядагиларга ҳам улашинг
https://t.me/Soyadagi