Get Mystery Box with random crypto!

Социолог тахлилчилар

Telegram kanalining logotibi sotsiolog_geopolitic_1 — Социолог тахлилчилар С
Telegram kanalining logotibi sotsiolog_geopolitic_1 — Социолог тахлилчилар
Kanal manzili: @sotsiolog_geopolitic_1
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.23K
Kanalning ta’rifi

Социология хақида билимлар
Сиёсий янгиликлар
Сиёсий адабиётлар
Геосиёсий таҳлиллар
Мотивациялар
Роман, диний, қисса, детектив асарлар
Геосиёсат тарихи
Давлатлар тарихи
Ўзбек ва рус тилларида сиёсий ва иқтисодий билимлар ва бошқалар

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-07-17 18:57:53
Жаҳон валюта жамғармаси Эронни 1,7 трлн. доллар билан дунёдаги 14-иқтисодиёт давлати деб белгилади.

Халқаро Валюта Жамғармаси ўз ҳисоботида Эрон ялпи ички маҳсулоти 1,7 триллион долларни ташкил этганини эълон қилди, бу кўплаб мамлакатлар, жумладан, Мексика, Туркия, Испания, Швеция ва Саудия Арабистонидан юқори.

Ҳисоботга кўра, ЯИМ 25,3 триллион долларни ташкил этган АҚШ жаҳон иқтисодиётининг деярли чорак қисмини ташкил қилади, Хитой эса 19,9 триллион доллар билан иккинчи ўринда туради.

Ушбу ҳисоботда Халқаро Валюта Жамғармаси 2022 йил охиригача глобал иқтисодиёт 104 триллион долларга етишини прогноз қилмоқда.

@sotsiolog_geopolitic_1
139 views., 15:57
Ochish/sharhlash
2022-07-17 18:57:14
Жо Байденнинг айтишича, Қўшма Штатлар Эроннинг ядро қуролига эга бўлишига ҳеч қачон йўл қўймаслик мажбуриятини олади.

@sotsiolog_geopolitic_1
128 views., 15:57
Ochish/sharhlash
2022-07-17 18:56:31
Ноябрь ойига қадар Жануби-Шарқий Осиёнинг бешта йирик иқтисодиёти: Филиппин, Малайзия, Индонезия, Cингапур ва Таиланд мобиль тўлов тизимларини интеграция қилиш бўйича келишув имзолайди.

Бу трансчегаравий ўтказмаларни анча самарали қилади ва АSEAN мамлакатларида савдони оширади.

Тўловлар минтақавий банклар томонидан валюта жуфтликлари ўртасида АҚШ долларидан фойдаланмасдан тўғридан-тўғри айирбошлаш йўли билан хорижий валютада амалга оширилади.

@sotsiolog_geopolitic_1
127 views., 15:56
Ochish/sharhlash
2022-07-17 18:23:45
Видеода: Португалия ўрмонлари ичидан ёнаётган кадрлар.

Шу кунларда Испания, Португалия, Франция ва Туркия каби қатор Европа давлатлари ғайритабиий иссиқлик туфайли юзага келган кенг кўламли ўрмон ёнғинлари билан курашмоқда.

Португалия ўрмонларида содир бўлган ёнғинларни ўчиришда 3500 га яқин ўт ўчирувчи қатнашаётгани хабар қилинмоқда.

@sotsiolog_geopolitic_1
128 views., 15:23
Ochish/sharhlash
2022-07-17 18:22:02 Марказий Осиё аҳолиси ҳар йили қарийб бир миллион икки юз нафар кишига кўпаймоқда. Ҳар йили Марказий Осиёдан ўртача 100 000 нафар киши РФ фуқаролигини олиши ва 300 000 нафардан ортиғи вақтинча яшаш рухсатномаси асосида (деярли шунча аҳоли яшаш гувоҳномаси билан ) РФда истиқомат қилишига қарамай, Марказий Осиё аҳолиси яхши суръатда ўсишда давом этмоқда. Гарчи минтақанинг минглаб нафар аҳолиси иқтисодий сабабларга кўра, ўз юртида яшолмаётганига қарамай, ўз келажагини Россия билан боғлаётган бўлсада, туғилиш кўрсатгичининг юқорилиги сабабли минтақада аҳоли сони камайганича йўқ. Бу ерда аҳоли сони йилига қарийб бир миллион икки юз нафар кишига кўпаймоқда. Айни пайтда мигрантлар оқимига қарамай, Россия сўнгги 10 йилда биринчи марта аҳоли камомадини тўлдиролмади. Росстат томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, 2021 йилда миграция оқими РФ аҳолиси табиий камомадининг фақат ярмини (57.2%) тўлади.

Бироқ, миграция ўсишининг пасайишига қарамай, бир вақтнинг ўзида минтақадаги икки мамлакат – Тожикистон ва Қозоғистон Россияда миграция ўсиши бўйича Украинадан ўзиб кетишди. Тожикистон Россияда миграциянинг ўсиш суръати бўйича сўнгги тўрт йил ичида етакчи бўлган Укаринани илк марта ортда қолдирди.

@sotsiolog_geopolitic_1
131 views., edited  15:22
Ochish/sharhlash
2022-07-17 16:58:35
# hayot haqiqati.

@sotsiolog_geopolitic_1
179 views., 13:58
Ochish/sharhlash
2022-07-17 11:53:55
#iqtibos

"Hech"

«Men faqat o‘qibman. Fikrlashga vaqt ajratmabman. Demak, hali yashashga haqqim bor. Yashasa boʻladi. Miyam oziqlanishiga ovqat moʻl»

Murod Chovush

@sotsiolog_geopolitic_1
171 views., 08:53
Ochish/sharhlash