Get Mystery Box with random crypto!

Марказий Осиё аҳолиси ҳар йили қарийб бир миллион икки юз нафа | Социолог тахлилчилар

Марказий Осиё аҳолиси ҳар йили қарийб бир миллион икки юз нафар кишига кўпаймоқда. Ҳар йили Марказий Осиёдан ўртача 100 000 нафар киши РФ фуқаролигини олиши ва 300 000 нафардан ортиғи вақтинча яшаш рухсатномаси асосида (деярли шунча аҳоли яшаш гувоҳномаси билан ) РФда истиқомат қилишига қарамай, Марказий Осиё аҳолиси яхши суръатда ўсишда давом этмоқда. Гарчи минтақанинг минглаб нафар аҳолиси иқтисодий сабабларга кўра, ўз юртида яшолмаётганига қарамай, ўз келажагини Россия билан боғлаётган бўлсада, туғилиш кўрсатгичининг юқорилиги сабабли минтақада аҳоли сони камайганича йўқ. Бу ерда аҳоли сони йилига қарийб бир миллион икки юз нафар кишига кўпаймоқда. Айни пайтда мигрантлар оқимига қарамай, Россия сўнгги 10 йилда биринчи марта аҳоли камомадини тўлдиролмади. Росстат томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, 2021 йилда миграция оқими РФ аҳолиси табиий камомадининг фақат ярмини (57.2%) тўлади.

Бироқ, миграция ўсишининг пасайишига қарамай, бир вақтнинг ўзида минтақадаги икки мамлакат – Тожикистон ва Қозоғистон Россияда миграция ўсиши бўйича Украинадан ўзиб кетишди. Тожикистон Россияда миграциянинг ўсиш суръати бўйича сўнгги тўрт йил ичида етакчи бўлган Укаринани илк марта ортда қолдирди.

@sotsiolog_geopolitic_1