Get Mystery Box with random crypto!

ажага етиши учун ўзлигимдан кечдим. Ором билмадим. Наҳотки, у | 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

ажага етиши учун ўзлигимдан кечдим. Ором билмадим. Наҳотки, у мени юзимга оёқ қўйса... Мени дуч келган бир аёлга алмаштирса???
-Тоҳир Комилович, дадангизмилар?- нима дейишни билмай ундан сўрадим.
- Йўқ, у мени эрим,- жавоб қилди у бамайлихотир.
Биз музлаб қолдик. Ўзимизни базўр тутиб, “ Уларга бир илтимос билан келувдик. Балки ёрдамингиз тегар” – дедим яна минг ит азобида. У бизни танимагани учун жуда хотиржам кутиб олди. Ҳатто ичкарига таклиф қилиб, чой дамлаб келди.
- Хизмат. Энди сизларни эшитаман, - деди кулимсираб.
У кулимсирган сари, мени хўрлигим ортарди.
- Ҳалиги биз Қўқон шаҳридан келгандик... Тоҳир Камолович бир танишимга ёрдам берган эканлар. Бизга ҳам сизларни манзилингизни берганди. Марказдан бир дўкон сотиб олмоқчийдик. Хўжайнингиз катта одам эканлар. Агар озгина қўллаб юборсалар 500 доллар берардик.
Ҳолида ўйланиб қолди. Аҳир бу каттагина пул-ку. Ёнимда ўтирган қизимни эса рангида ранг қолмаганди. Яхшиям бизни стол атрофига таклиф қилгани бўлмаса, диванга ўтирганимизда қизимни муштга айланган қўлларини яшириши қийин бўлармиди?
Уни аста сийпалаб, ўзини тутишга ундадим.
-Опа... Марказдан жой олиш осон эмас. Агар иш битсин, десанглар 1000 кўкидан берасиз.
- Биз розимиз...
- Бир паст кутиб туринглар. Аввал эрим билан гаплашай, кейин аниқроқ жавоб айтаман.
- Синглим, ҳадеб бу ерга келиш биз учун қийин. Бира тўла ҳал қилиб кетсак, дегандик. Балки бизни хўжайнингиз билан учраштиришга ёрдам қиласиз. Пулимиз ҳам нақд.
Эрталаб уйдан чиқаётганимизда қизимни турмушга узатсак, мебел сотиб олармиз, деб йиғиб қўйган жамғармамизни олиб, қизимни сумкасига солиб чиққан эдик. Нозима мажолсиз қўллари билан пулни стол устига қўйди. Шўрлик қизимга жуда ачиниб борардим. Уни оқарган ранги энди аламдан кўкиш тус олиб борарди. У ҳушини йўқотиб қўйишидан ҳавотир ола бошладим. Бир ёқда ўзимни ҳам бардошим тугаб борарди.
- Яхши. Унда ярим соат кутинглар.
Ҳолида пулни қўлдан чиқаргиси келмай, унга уч-тўрт назар ташлаганини сездим. -Ҳозир пулни олиб қўйиб турамиз. Иш битгач, кетаётганларингизга берарсизлар. Уларга сизларни қариндошим, деб таништираман. Йўқса қиммат нарҳ айтадилар...
Ҳуллас, Ҳолида ўз эрим билан орамизда даллол вазифасини бажарарди. Пул одамни нималар қилмайди? Пул 18 яшар қизни ўз отаси тенги одам билан яшаш имконини берибди. Бир томонда эса мен ва болаларим қақшаб ётибмиз. Бир томонда эса ҳеч қандай машаққат тортмай бир аёлнинг жони роҳатда. Юрагим лаҳзада қассобга айланиб қолди. Қассоб гўштни нозарур жойини ташлаб ирқитгандек, юрагим эримга бўлган муҳаббатим, меҳрим ва ишончимни ёмон бездек аёвсиз узиб ташлади. Мен эрим етиб келгунча ҳиссиз, туйғусиз, бешақат аёлга айланиб қолгандим.
Эшик қўнғироғи жиринглади. Ҳолида тамано билан юриб бориб эшикни очди. У эримни ичкарига киритар экан, уни бўйнидан қучиб, юзларидан ўпиб қарши олаётганини ўз кўзларим билан кўрдим.Қизимга жуда қийин бўлди. Уни бардошлари тугаб, қичқириб юборди:
- Дада.... -Нозима дод солиб йиғларди.
Тоҳир ака бизни кўрдию, типирчилаб қолди.
- Умида... Нозима...
- Уятсиз...- дедиму, йиғлаганимча уйдан чиқдим.
- Дада... Сизни кечирмайман. Сизни кечирмаймиз...
Тортган азобларимизни гапиришгина эмас, ҳатто эслаш ҳам жуда оғир. Уйга етиб борганимизда эрим машинада бўлгани учун биздан аввалроқ етиб келган экан. Эрим бизни кар, кўр, деб ўйладими? “ У аёл пойтахтдан келган. Катталарнинг бирини қизи. Илтимос қилиб чақиргани учун боргандим. Орамизда ҳеч қандай муносабат йўқ” деб бизни ишонтирмоқчи бўлди. У ҳатто худонинг қаҳридан қўрқмай, вазиятдан чиқиш учун қўлига Қуръонни олиб, ҳарчанд истамаганимизга қарамай “ Агар ўша аёл хотиним бўлса, Қуръони Карим урсин” деб қасам ичди. Оллоҳнинг муборак каломидан қўрққанимиз учун бу сир учаламиз орамизда сирлигича қолди. Аммо, орадан олти ой ўтмай эрим қуриган дарахт мисоли қуриб -қақшаб борарди. У озиб-тўзиб кетди. Докторлар ҳам, табиблар ҳам дардларига даво топиша олмади. Эримнинг баданларидан сув кетганди, дард зулук сўраётгандек вужуди қонсизланиб борарди.
Ҳамма ҳайрон. Биз эса дардимизни ичимизга ютишга мажбур эдик. “ Болалар билса мендан нафратланишади” деб қўрққан эрим, ўлими олдидан бу ҳатосини йиғлаб туриб тан ол