Get Mystery Box with random crypto!

-Биззи хотин ранги очилиб қолди!-оғзи қулоғида илжайди Шерқўзи | 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

-Биззи хотин ранги очилиб қолди!-оғзи қулоғида илжайди Шерқўзи Маматисоққа -Қонимни ичаётувди шу Толмасни тўйи деб.
-Бизни Моҳтоб ҳам очилишиб гаплашди десанг. Норхолни ўзида айб, эрга эътибор керак, меҳр керак деб нутқча ҳам сўзлаб қўйди. Тўйга янги катак гулли кўйлагингиз билан кастум-бурук кийинг, тайёрлаб қўяман ҳам деди.
-Барибир ўзимизни хотинлар яхши. Толмас қилгани яхшимас жўра-ёрилди Шерқўзи.
-Албатта. Ўнта шаҳарликка алмашмайман иқрор бўлди Маматисоқ ҳам.
Хотинлар ҳатто Толмаснинг уйига ҳам бирга чиқишди. Норхолникида шаҳарлик келин дугоналардан қолишмаслик учун сочларига ширинчой суриб, қошиқ дастасини қиздириб ўраб жингалак қилишди. Уччовларининг пардоз анжомларидан битта лаб бўёқ, упа, мой упа ва киприк бўягич топилди албатта. Атлас кўйлак лозимларда, бошларида минг сим дурра ўраб, юзларида ўша келинлик даврлари нафосату назокати қайтиб келгандай хотинларининг сочларини ялмоғиздай ёйиб юз кўзларига бетартиб бўёқ чаплаган шаҳарликлар олдида гўзалроқ бўлиб турганини кўриб Маматисоқ ҳам, Шерқўзи ҳам мамнун илжайиб бир бирларига маъноли қараб қўйишди. Маматисоқ ҳатто рашк қилиб бир қошини тепага кўтариб жиддий қараш билан танбеҳ ҳам бериб қўйди:
-Намунча лабларингни қизартириб олиб... Ҳеҳ!
Кечга яқин тўйда куёвжўраликка тайёргарлик кўраётган Маматисоққа хотини маъюс тикилиб сўради:
-Сиз ҳам мени ташлаб шунақа шаҳарлик сатангга уйлансангиз ман нима қиламан?
-Ман сани ҳеч кимга алмаштирмайман онаси...
-Чин сўзингизми?
-Чин сўзим!!! Йигит сўзим!!! кўкрагини кериб дадил жавоб берган Маматисоқнинг бўйнига хотини осилиб "йиғлаб" ҳам олди.
-Никоҳ кечамизда чимилдиқда сутга шакар қўшиб ичиришувди. Сутдай оппоқ бахт ва вафодор бўлишсин деб. Ҳозир худди шундай сут ичиб ваъда берсангиз борасиз тўйга. Қасам демайман, ваъда берсангиз бўлди. Бўлмаса бормайсиз!
-Келтир! Ваъда эканку, қасам ҳам ичаман керак бўлса! Маматисоқ ўзини мардларданда мард ҳис қилди шу топда.
Бир коса сутни ғулт-ғулт ютиб лабидаги сут юқини аёлининг лабига юқтириб ваъда билан қасамни қўшиб туриб берди:
-Сандан бошқани десам тил тортмай ўлай!
Худди шу саҳна Шерқўзи Маматисоқнинг уйидан чиқиб уйига кирганда бўлди. Остонадан ҳатлаши билан қорни бураб оғрий бошлаган Маматисоқ Шерқўзига ман ҳозир деганча ортига бурилди. Икки уч дўстининг дарвозасигача келиб киролмай ортига қайта қайта охири уйига кириб ётиб олди.
---Тўйга боролмайман шекилли хотин. Толмас хафа бўладиган бўлдида!- деди қорнини ушлаб хотинига. Хотини қошини чимириб ғалати лаб буриб қўйди. Тобора оғриқ зўрайиб чамаси йигирма марта зир югурган Маматисоқ эшик дастасини чангаллаб хотинидан сўради:
---Нима берувдинг манга сут деб?Ҳолим қолмадику?
---Заҳар! Энди ўласиз!Келин дугонанинг адрисини олибсизми?Ўша сатангникига боргунча ўлдириб қўя қолай дедим.
Маматисоқ боши гир гир айланиб ўтириб қолди.
Тўй ўтиб энди чимилдиққа кирар пайти Толмасни хотини чақиртираётганини айтишди.
-Мангамас, болаларингизга қараб йўқлаб туришга ваъда беринг. Йигирма беш йиллик садоқатим ҳурмати, ота-онангизга қилган хизматим ҳурмати ваъда беринг!-қўлида бир коса сут тутиб турган Норхолга қараб Толмаснинг раҳми келди.
-Нн.. Норхол... Ман кириб тураман хотин. Ваъда бераман.
-Тўйимиз кечаси чимилдиқда сут ичириб аҳду паймон қилдиришувди. Мана сут, ичиб ваъда беринг!
Косанинг четини ҳам ялаб Толмас ваъда берди:
-Ваъда бераман хотин!!!
Шерқўзи ва Маматисоқ касалхонада ётган пайти Толмас чимилдиққа кирди. Бураб оғриётган қорнининг оғриғига зўрға чидаб тишини тишига босиб жиққа терга ботиб бир алпозда ўтирарди. Кўзига ўша ўн саккиз ёшли хотини ҳам кўринмай борарди. Мулланинг сўзлари узоқдан эшитилаётгандай туюларди:
-.............. қизини тан маҳрамликка қабул қилдингизми?
Сукут....
Келин томон ўзи топиб келган иягида тўртта тук соқол вазифасини ўтаётганидан хижолат қотма,шилпиқ кўзлари гиёҳвандникига ўхшаб сузилиб турган мулла саволни уч марта такрорлади ҳамки Толмас жим... Мулла авзойи ўзгариб яна такрорлаётганда Толмас яна бир дақиқа турса бутун қишлоқ тугул шаҳарга шарманда бўлиши тайинлигини сезган Толмас бу гапдан сўнг ўз ҳолатини тасаввурқилиб ўрнидан туриб бақириб юборди: