Get Mystery Box with random crypto!

КУЁВ ЖЎРАЛАР 'Ўлдиммикан аааа? Шерқўзику инқиллаётган? Мандай | 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

КУЁВ ЖЎРАЛАР

"Ўлдиммикан аааа? Шерқўзику инқиллаётган? Мандай дўстинг ўлсаю дод-фарёд қилмай инқилласанг... Ҳеее қишлақи!"
Маматисоқ кўзини очишга ҳоли йўғу, хаёлидан шулар ўтарди.
---Маматисооооқ, жўражоооон... Ман ҳам келдим ёнингга мана!
Шерқўзининг зорланган товушда айтган бу гапидан вужудига минг вольт ток улангандай сапчиб тушди.Шерқўзи ҳам ўлдими?Шундай дўстия?Кўзини очишга уринаркан Толмаснинг овози қулоғига кирди:
--Маниям мана шу икковининг ёнига қўйинглар.Болаликдан дўст эдик...
Дўст бўлмай ҳар нарса бўлгурааҳҳҳ! Энди гўрдаям бирга ётмаганимиз қолувди. Лекин... Толмас ҳам ўлдими? Нега?! Уччовимиз ҳам бир кунда... Маматисоқ кўнгли бузилиб йиғлай бошлаганди бўғзидан мушукнинг чўзиб миёвлаганига ўхшаган хунук товуш чиқди. Ўликлар ўз овозини, руҳи йиғласа эшитаркана вей деб ўйлаётганди Толмаснинг жеркиш аралаш дўқидан кўзини очворди.
----Миёвлама ўвввв! Бахт тўйимдан шарманда бўлиб чиққан мен йиғламай сан нега йиғлаяпсан?
Маматисоқ кўзини катта катта очиб атрофга қаради. Қатор қўйилган учта калавотда уч ошна ётишарди. Билагига томчи дори уланган Шерқўзи ҳамон инқилламоқда. Толмас бошини ёстиқ остига тиқиб олди.
---Толмас?... Ҳўў Толмас?... Гўрни ичи ҳам дўхтирхонадай бўларкан ааа?
Толмас ўзига анграйиб қараб турган Маматисоққа қараб кулиб юборди. Ўзини тўхтатолмай кулаётган Толмасга Шерқўзи ҳам қўшилди.
---Ҳа дўстим, шунақа. Эшик ортидаги ҳуру ғилмонлар ҳам хотинларимизга, бизга томчи дори улаган ҳамшира Рустам қассобнинг хотинига, дўхтир ҳам Исмат дўхтирга қуйиб қуйгандай ўхшайди!
---Ааааа?...--бадтар анграйди Маматисоқ.
Ўзи машмашалар Толмас уйланаётганмиш деган гап тарқалган кундан бошланган эди. Маматисоқнинг хотини қовоқ тумшуғи осилди ўша соатдан. Эрининг айбдор боладек милтилаб қарашларига ўқрайиб қарашлари билан жавоб қила бошлагани ҳам ўша соатдан.
-Ҳааа?... Нега олаясан? юрак ютиб сўради Маматисоқ.
-Нимага олаймайман?! Қариганида оғзининг суви, мишиғидан манқаси оқиб ёшгинасига уйланаётган ўша жўрангизни тўйига бормайсиз! Қўли косов, сочи супурги, далани дала, уйни уй саранжом саришталаб юрган Норхолни қадрини билмаган ўша Толмас молдўхтир сизни ҳам, бошқа жўраларини ҳам бузади. Қозонга яқин юрсанг қораси юқар, ҳммм!!!
Хотини "ёшгинаси" деган сўзга атай урғу бериб кўзларини ҳам ғалати ўйнатиб қўйди.
"Дугонасида, ичи ачияпти" деб ўйлади Маматисоқ. Шк Толмас ҳам... Энди гапирса гап бўлади. Шу болага худо ақлдан бермаса ҳам қиёфадан ва сухандан берди. Худди қайсиям турк сериалидаги Чақирнинг худди ўзи. Келишганда, келишган! Гапиришлари, овози худди дикторларга ўхшайди. Аёллар билан гаплашганда эса унинг маҳорати ҳар қандай артистникидан ошиб тушади. Отаси ўлиб кўзи биров намланган, онаси ўлиб бир икки дақиқа ҳиққилаб йиғини тўхтатган Толмас хотиндан чопмаган бахтию, хотини кўр бўлиб қолгани ҳаққидаги ўзи тўқиган эртакнамо тафсилотни айтиб бераётганда гоҳ ҳўнграб, гоҳ оҳ чекиб ва ҳиққичоқларда қолиблар шунчалик маромига етказиб айтиб берадики Маматисоқ ва Шерқўзи ҳам сал қолмаса ишонаёзди. Бир гал Толмаснинг шу "ҳикояси" айтилаётган маҳал Шерқўзи ҳам Толмасу уни кўзида ёш билан тинглаётган маҳбубасига қўшилишиб йиғлаб юборганини сезмай қолди. Хуллас Толмас Талант деса асло муболаға эмас. Шунақа маҳбубалардан бири уддабурон чиқиб қолди. Ўн саккиз ёшли ҳурилиқо ўзига шайдо қилди қўйди. Толмас ўзи қурган уйни хотин боласига қолдириб, отасидан қолган уйнинг шикаст рехтини созлаб ўша шаҳарлик суйганига мана уйланиб ўтирибти. Уйни номимга ўтказинг деб нозланса, хўўўўўп жоним деб турибтику! Унга шерик бўлиб оиласига хиёнат қилишмаган бўлса ҳам ўша маҳбубалар бор давраларда бирга ўтирганларининг ҳурматини қилиб тўйда хизматда бўлиб юришувди. Эр бермоқ жон бермоқ! Норхол сиртидан билдирмасада ичидан куйиб адо бўлаётганини Шерқўзи ва Маматисоқнинг аёли ҳол сўраб чиққанда билинди. Қишлоқ аёллари тозадил ва содда бўлишади. Лекин аёлнинг қирқ туяга юк бўладиган макридан буларга ҳам теккан. Маслаҳат ўша ерда пишди.