Get Mystery Box with random crypto!

​​Фақат ўз фикрини маъқуллайди. Бундан ташқари фақат ўзини ақл | 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

​​Фақат ўз фикрини маъқуллайди. Бундан ташқари фақат ўзини ақлли, ўта доно, деб билади. Бундай аёлдан ажрашиши керак эди. Ўзи ҳам шуни хоҳлади. Нима эмуш, иккинчи маротаба докторликни ёқлаши учун турмуш халақит қилармуш?! — деди.
«Эҳ Аҳмад, бугун қанақа кун бўлди - а? Майда - чуда нарсаларда ҳам тортишаверадиган хотин сенга керакми? Эй Аллоҳим, ўзинг ёрдам бер! Энди нима қилдим?!» деди ўзига- ўзи.
Мошинасини соҳил бўйида тўхтатиб, балиқ овлаётган икки овчига қаради. Улар жим, хотиржам, сабр билан балиқ илинишини кутишарди. Унинг ёдига Зайнаб келди. У ҳар куни унга ширин таом тайёрлайди. Бомдод намозига уйғотади. Энди турмуш қурган пайтларини эслади. У бамисоли нозик ниҳол, латофатли, хушбўй гулга ўхшарди. «Эй Зайнаб нега шунчалар ўзгариб кетдинг - а? Ўша дамлар биз жуда бахтли эдик. Хушчақчақ эдик. Суҳбатимиз соатлаб давом этарди. Бир - биримизга талпинардик. Мен уни севардим. Йўқ, йўқ, мен уни ҳалиям севаман. У энг қийин кунларимда менинг ёнимда бўлган.
Қийинчиликларга сабр қилган. Менга далда эди. Йўқчиликларга чидарди. Чурқ этмасди. Энди нима ўзгарди? Қани ўша саодатли кунларимиз? Зайнаб нимага ўзгарди...? Тўхта... сен ўзинг эмасми, ўзгарган? У биланщ ишинг ҳам йўқ... Улфатларинг билан кетасан! Ҳар қанча жимжимадор гапларинг бўлса, кўчанинг нозанинларига ишлатасан! Қачон охирги марта унинг ҳол - аҳвол билан қизиқдинг? Қачон ундан нима кераклигини, бирор жойга олиб боришни сўрадинг?
Охирги марта нима совға қилганинг эсингдами? Қачон сўраса, чарчагансан. Ҳа, деса ишинг бор. У бояқиш қачонгача бу ҳолингнинг тугашини кутади? У билан чиройли гаплашгинингга йилла-а-ар ўтди.
Эй Аҳмад, уйғон энди! Аллоҳ сенга меҳрибон, солиҳа, раҳмдил аёлни берган. Кўчани гуллатган гўзаллар сени алдаб қўймасин! Жисмнинг гўзаллилигидан кўра, руҳан, маънан гўзал бўлиш афзал эмасми?. Лекин сен, бу гўзалликни кўришдан ўзингни маҳрум қилгансан!» шу фикрлар унинг миясида айланиб, қаерларга боргани, қандай уйига келиб қолганини ўзи ҳам сезмади. Бошқача интиқлик билан эшикни қоқди. Аёли кўриниш беришини кутди.
Аёли кўриниш беришини кутди. Зайнаб аллақандай ҳайрат билан эшикни очди. Эрининг бунақа эрта келадиган одати йўқ эди. Саломатлиги жойидами, деб диққат билан қаради. Аҳмад:
— Сенга ўн дақиқа вақт, кийимларингни алмаштириб чиқ! — деди.
Зайнабнинг юраги дуккиллаб кетди. Ҳаяжон босди. Севимли олдинги ҳожаси, ўз Аҳмади қайтганидан хурсанд бўлиб кетди. Унинг атрофида фаришта айлангандек, эри айтган муддатда гўзал маликага айланиб чиқди. Унинг юзида, пардоз-андоз, кремлару бўёқлар йўқ эди. Лекин, эрининг бир оғиз, би-и-ир оғиз ширин сўзи, бутун дунёдаги гўзаллик ашёлари беролмайдиган гўзалликни берганди. Мошинада унинг ёнидаги ўриндиққа ўтирди. Уни барча гўзаллик қамраб олганди гўё. Аҳмад унга қараб қўзлари қувонар, сўз сеҳрини сезарди.
«Эй Аллоҳим, бунчалар гўзал бўлмаса бу? Қандай қилиб бу гўзаллик менга кўринмай қолганди? Унинг қалби сутдек оппоқлигидан, юзларидан нур балқиб турибди, ўзимнинг солиҳам!» дерди у.
У Зайнабга усти қизил, кичкина қутичани ва устига қоғозчада хат ёзилган гўлдастани узатди. Қутичада тилла узук бор эди. Хатда эса, шундай ёзилганди:
«Аёлим, болаларимнинг онаси, севгилим! Сенга ўзимнинг чин севгимни билдириш ва бизга қилган хизматларинг эвазига миннатдорчилик билдириш учун кичик совға қилишни истадим.
Сен бўлмасанг, уйимда файз, ҳаётимда мазмун бўлмасди. Сен менга ва болаларимга кераксан! Сени доимо ҳозиргидек гўзал бўлиб қолишингни хоҳлайман.
Сени берган Аллоҳимга шукрлар бўлсин! Сени доим севувчи ҳожанг, Аҳмад!»

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK