Get Mystery Box with random crypto!

КЕЧИР ХОТИН, БОШҚАСИГА УЙЛАНМОҚЧИМАН... ИБРАТЛИ ҲИКОЯ... БАЪЗ | 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

КЕЧИР ХОТИН, БОШҚАСИГА УЙЛАНМОҚЧИМАН...
ИБРАТЛИ ҲИКОЯ...

БАЪЗИЛАРГА ДАРС БЎЛАР...


Аҳмад: «Бундай ҳаётга чидаб бўлмайди. Бу оқшом уйга келмайман. Дўстимнинг уйида қоламан!».
Зайнаб: «Эътиборсизлигингиз, дашномларингизга отриқ чидаб бўлмайди. Келмасангиз, келманг. Бу кеча сиздан биз ҳам ҳам дам оламиз!».
Аҳмад ҳар куни аёли билан бўладиган жанжалдан сўнг уйидан чиқди. Ишига кетаркан бу муаммоларнинг ечимини ўйларди. «Ўн бир йил... Шунча йилдан бери мен хор бўлиб яшаб келяпман. Тоқатим қолмади. Бундай яшашни хоҳламайман. Лекин... лекин, болаларчи? Болалар? Уларга нима бўлади? Кел, яхшиси бошқа аёлга уйлана қоламан. Мени тушунадиган, ҳурмат қиладиган, қараганимда кўзларимни қувнатадиганига уйланаман!». Унинг хаёлидан шу фикрлар ўтарди. Ўзи таниган - билган аёлларни кўз ўнгига келтирди. Уларни номба - ном исмларини айтиб, ўзига муносибини қидирарди гўё. Тўсаттан хаёлига Моҳиранинг исми келди -ю таққа тўхтаб қолди. «Эй воҳ, қанийди, у эрга тегмаган бўлганида. У мен билан бир идорада ишлайдиган ҳамкасбимга турмушга чиққан. Самининг хотини! Моҳира ҳам ҳамкасбим. Биз билан ишлайди. Гўзал, ораста. Унга қараганда малолланмайсан. У шу ишга кирганидан бери, доим хушсуратда кўраман. Доим ўзига қараган. Аёл, шундай бўлиши керак-да!? Аёлим Зайнаб эса... эҳ... ундан доим пиёз, саримсоқ пиёзнинг ҳиди анқиб туради. Сочлари тўзиган, чақирсам ошхонадан овқат ҳиди ўрнаб қолган кийимларида чиқиб келади. Эҳ-ҳе... қандай қилиб шунча йил яшадим - а?!», шулар ҳақида ўйлаб, ишхонасига кириб келди. Ўзича гўзал аёлларни кўз ўнгига келтириб, ашула ҳиргоя қила бошлади ва бехосдан нигоҳи ҳамкасби Самига қадалди. У афтодаҳол, ҳўмрайган, кайфиятсиз ўтирарди.
Аҳмад ҳикоясини тўхтатди - да, Самидан нима бўлганини сўради. Ундан бундай жавобни кутмаганди.
— Эй дўстим, нимасини айтай?! Хотиним билан ажрашдик. Талоғини бердим. Бугун суд бўлди.
Аҳмад «Моҳира... Моҳира... қандай қилиб шундай аёлдан ажрашади? Эй аҳмоқ, одамларнинг сенга ҳасади келади-ю сен бўлсанг... сенга ҳайф шундоқ аёл-а?!» деди, ичида. Ҳайратини билдирмай, сабабини сўради. Сами:
— У билан ортиқ яшашга мадорим қолмади. У совуққон, худбин. Уни ўзидан бошқа ҳеч нарса қизиқтирмайди. Мен учун эмас, кўча учун ясанади.
Унга бошқаларнинг у тўғрисида нималар дейишлари муҳим. Ҳақиқатда у гўзал.
Ораста. Лекин... мен учун эмас. Одамларни кўриши учун. Мен унга пул бераман.
У ўзини безайди. Менинг ўрнимда бўлмаган киши менинг аҳволимни тушунмайди.
У узун тирноқлари, мулойим қўлларига зарар тегишидан қўрқиб ошхонага умуман кирмайди.
Доим тайёр таомларни сотиб олиб еймиз. Уйнинг сарамжонлиги билан иши ҳам йўқ.
Майли, буларга розиман, чидайман. Лекин...
Лекин, мени умуман борлигимни ҳис қилмаслиги, икки хил табиат эгалари эканимиз, уйга киришга тоқатим қолмагани мени чарчатди. У ўз маошини пардоз - андозга ишлатса, меники ҳам унга, ҳам тўловлар - у тайёр овқатлар, уйни тозаловчи ходимларга кетади.
Охири буларнинг барчасига чек қўйгим келди. Натижада ажрашдик.
Буларни Аҳмад эшитиб «Эй худойим, Моҳира каби бир аёлни орзу қилибман - а?! Кўзларим бунча кўр бўлмаса? Мен ундан ҳам муносиброғини топишим керак. Ўқимишли, ақлли, мени тушунадиган, мазмунли суҳбат қура оладиган, қувноқ бўлсин!
Ҳа, шунақасини топишим керак» деб ўйлади.
Уйига қайтаркан, ўқимишли таниш аёлларни эслади. Раъно эсига тушди.
«Эҳ-ҳе, қандай қилиб эсамга келмади -a ? Раъно - синглимнинг дугонаси. Олий маълумотли. Нодир аёллардан. Муҳим мавзулар тўғрисида кўп тортишганмиз. Унинг фикрлари мени қойил қолдирарди. Тўхта, у турмушга чиққанми, йўқми, шуни билиш керак. Агар турмушга чиқмаган бўлса, менга рози бўлармикин? Эй Аҳмад, яхшиликка шошилган яхши! Синглимга қўнғироқ қилиб сўрайман!».
У синглисига қўнғироқ қилди. Салом - аликдан кейин Раъно ҳақида сўради. Синглиси ҳайрон бўлиб сўради:
— Тинчликми, ака? Раънони эслаб қолибсиз? У бечора турмушга чиққанди. Кўп яшамасдан ажрашди. Икки ойча ҳаёт қилди. Эри тўғри қилди ажрашиб. Доим, ҳамма нарсада тортишадиган аёлнинг нима кераги бор?