Get Mystery Box with random crypto!

​​У тугмачани босиши билан қизнинг телефони машҳур хонанданинг | 🌸СОЛИХА АЁЛ🌸

​​У тугмачани босиши билан қизнинг телефони машҳур хонанданинг қўшиғини такролай бошлади... Шуҳрат ўғринча нигоҳ билан қизга қаради. У қовоғи солиғ ҳолда шунчалар чиройли бўлса, кулганида қандай бўларкан? Унга ҳам хабар келган экан. Муҳим эмас шекилли, бир кўз югуртирди-ю, ўчириб қўйди. “Бу қанақаси бўлди? - ўйлади Шуҳрат. - Энди йўл-йўлакай уни нима қилгани, ким билан гаплашиганини муҳокама қилиб кетаманми?” Ўзидаги бу ўзгаришлар уни иккита одамга айлантириб қўйган эди. Бири унга қара деса, яна бири тескарисини айтарди. У ўзини чалғитиш, тўғрироғи, қиз билан яқинроқ танишиш учун баҳона ахтариб гап бошлади:
- Туғилган кунга кетаётганмидингиз?
- Йўқ ... бир ишни охирига етказишим керак эди. Аслида ўйлаб кўрсам бугун менга жуда кўп ёрдамингиз керак экан.
-Хизматингизга тайёрман, - бу сўз сохталик билан чиққан бўлса-да, Шуҳрат шундай қилишни жуда истаётганди.
- Сизга раҳмат,- деди қиз табассум билан. - Малол келмаса мана шуни йўлимиздаги ахлатга ташлаб юборсангиз.
Қиз қўлида ушлаб турган чиройли ўралган совғани унга узатди.
- Ия...
- Энди у керак эмас, бемалол ташлайверинг.
Қизнинг бундай қичиғига йигит қойил қолди.
- Бекор қилдингиз, - деди совғани улоқтириб қайтаркан.
- Энди менга пайнет керак. - Худди шу совға билан бор ғами ташлаб юборилгандек қиз хандон отиб кулди. - Бировнинг адашган пулларни қайтариш учун.
Шуҳрат ялт этиб қизга қаради.
- Сиз менинг смсимни ўқидингизми?
- Қанақа смс?
- Ҳозиргина йўллаганимни.
- Мен фақат мана буни ўқидим, - дея қиз унга телефонини узатди. Машинанани йўл четига тўхтатган Шуҳрат қизга қаради.
- Эрталабдан буён сиз экансиз-да... - Унинг гапларига ҳайрон қолаётган қизга ўзининг телефонидаги смсларни кўрсатди.
- Аслида холам ўзи билан бирга ишлайдиган Ихтиёр деган йигитга мени кўрсатган экан. Бир-икки марта ўқишимгача келди. Иккимиз ҳам қашқадарёлик бўлганимиз учун, ҳечам қаттиқ гапирмадим. Бугун туғилган куним эканлигини эшитиб совға кўтариб келибди. Унгача телефонимга 10.000 сўм тушгани ҳақида хабар олдим. Кейин “пул тушдими” деган. Буни Ихтиёр менга сюрпириз қилгандир, деб ўйлабман. Ишонинг неча йилдан буён телефон ишлатаётган бўлсам, бирор марта менга бировнинг пули тушиб қолмаганди. Унга бу ҳақда гапиргандим, “Қанақа пул?”, “Қанақа смс?” , “Сенга бировлар шунчаки пул ташлайверадими?” деб мени ҳақорат қила кетди. Дугоналарим олдида уялганимдан югуриб кўчага чиқдим. Жаҳлим чиққанидан сумкам билан Ихтиёр берган совғани ҳам кўтариб чиқибман. Бекатдаги ўриндиққа секин қўйиб кетмоқчи эдим, бир аёл “синглим нарсангиз қолиб кетди” деб орқамдан олиб келди. Нима қиларимни билмай такси тўхтатишга тушдим. “Нексия”да менга лойқа сувни сачратиб кетган ҳам ўша Ихтиёр эди...
Шуҳрат қизнинг олдида уялишни ҳам, хурсанд бўлишни ҳам билмасди.
Фақат машина салонидан ҳам отилиб атрофга барра эшитилаётган шу сўзларни қайта-қайта такрорлади:
- Яхшиям пайнетчи аёл адашибди-я!..
Лайло КАРИМОВА.

@Solixa_Ayol
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig