Get Mystery Box with random crypto!

Солиқ кодекси

Telegram kanalining logotibi soliqkodeksi — Солиқ кодекси С
Telegram kanalining logotibi soliqkodeksi — Солиқ кодекси
Kanal manzili: @soliqkodeksi
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 5.44K
Kanalning ta’rifi

Биз билан боғланиш: @mr_adminkanallar
Ўзбекистондаги барча тадбиркор ва бухгалтерлар шу каналда
Тадбиркор ва солиқ тизими ўртасида кўприк вазифасини бажарамиз
Фикрлар ўта шахсий. Расмий деб қабул қилмагайсиз.

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2021-01-30 19:55:16 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (41-сон, 29.01.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча вазифалар юкланди.

Шунга кўра, вазирлик маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва давлат буюртмачилари томонидан ариза ва мурожаатларни Электрон кооперация порталида онлайн қабул қилиб, натижаларини қайта юбориш алоқа механизмини назарда тутувчи электрон тизимни жорий этади.

Қарор билан давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Унга мувофиқ, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар рўйхатда келтирилмаган, бироқ ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган товарларни рўйхатга киритиш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг Электрон кооперация портали маркази (Ишчи орган)га www.cooperation.uz портали орқали ихтиёрий равишда мурожаат этади.

Ишчи орган мурожаат келиб тушган кундан бошлаб 5 иш кунида мурожаат тегишли талаблар асосида тақдим этилганлигини текширади.

Ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда, Давлат статистика қўмитасига тегишли маълумотларни тасдиқлаш учун сўровнома юборилади.

Қўмита сўровномани 5 иш кунида ўрганиб чиқади.

Ишчи орган сўровнома натижаси келиб тушган кундан бошлаб 5 иш кунида мурожаатда келтирилган товарлар (ишлар, хизматлар)ни рўйхатга қўшиш ёки рўйхатдан чиқариш таклифини тайёрлайди ва кўриб чиқиш учун тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларга киритади.

Таклифлар 15 иш кунида кўриб чиқилади.

Шунга кўра, мурожаатни кўриб чиқиш якуни билан Ишчи орган тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар билан биргаликда белгиланган тартибда келишилган товарларни рўйхатга қўшиш ёки рўйхатдан чиқариш таклифини тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
915 views16:55
Ochish/sharhlash
2021-01-30 18:04:39
Ўзбекистонда жамғариб бориладиган пенсия тизими йўлга қўйилиши кутилмоқда

Пенсия жамғармаси раҳбари Абдулазиз Ҳайдаров журналистлар билан суҳбатда янги жорий этилиши кутилаётган жамғариб бориладиган пенсия тизими ҳақида қисқача маълумот берди.

https://kun.uz/79213798

Kun.uz Telegram каналлари

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
886 views15:04
Ochish/sharhlash
2021-01-30 17:55:40 Мазкур оила 23 январда Дубайдан қайтиб келган экан, унда нима учун “британча штамм” ҳақидаги хабар орадан 1 ҳафта ўтиб, айнан бугун эълон қилинди?

Мана шу саволга жавоб олиш учун масъуллар билан боғландим.

Жавоб аудиода


@xushnudbek
921 views14:55
Ochish/sharhlash
2021-01-30 01:07:15 1 февралдан бошлаб:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм (амалда 679 330 сўм);

базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм (амалда 223 000 сўм);

Бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа - 434 000 сўм (амалда ҳам шунча, яъни ошмайди);

Кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам - 326 000 дан 653 000 сўмгача (амалда ҳам шунча, яъни ошмайди);

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:
а) битта болали оилаларга – 144 100 сўм (амалда 131 000 сўм);
б) иккита болали оилаларга – 238 700 сўм (амалда 217 000 сўм);
в) учта ва ундан ортиқ болали оилаларга - 334 400 сўм (амалда 304 000 сўм);

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам - 434 000 дан 1 085 000 сўм (амалда ҳам шунча, яъни ошмайди) этиб белгиланган.

@soliqkodeksi
1.5K views22:07
Ochish/sharhlash
2021-01-30 00:00:46
Bugun 30-yanvar O'zbekiston Respublikasining 1-Prezidenti Islom Abdug'aniyevich Karimovning tavallud ayyomlari!
Joylari Jannatda bo'lsin.

@soliqkodeksi
1.4K views21:00
Ochish/sharhlash
2021-01-29 23:02:04 ID-карта ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси ёрдамида банк хизматидан фойдаланиш мумкин

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 26 январда 3285-сон билан рўйхатдан ўтган қарорига асосан, 7 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатга тегишли ўзгартиришлар киритилиб, унда фуқаролар паспорти билан бир қаторда идентификация ID-карта ёки миллий ҳайдовчилик гувоҳномасидан фойдаланган ҳолда банк хизматларидан фойдаланишлари мумкинлиги белгиланди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга киритилган мазкур ўзгартиришлар банк ва мижоз ўртасида шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотларини тақдим этиш билан боғлиқ тушунмовчиликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

@soliqkodeksi
1.1K viewsedited  20:02
Ochish/sharhlash