Get Mystery Box with random crypto!

Солиқ кодекси

Telegram kanalining logotibi soliqkodeksi — Солиқ кодекси С
Telegram kanalining logotibi soliqkodeksi — Солиқ кодекси
Kanal manzili: @soliqkodeksi
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 5.44K
Kanalning ta’rifi

Биз билан боғланиш: @mr_adminkanallar
Ўзбекистондаги барча тадбиркор ва бухгалтерлар шу каналда
Тадбиркор ва солиқ тизими ўртасида кўприк вазифасини бажарамиз
Фикрлар ўта шахсий. Расмий деб қабул қилмагайсиз.

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2021-02-02 02:22:52 10 та йирик тижорат банклар томонидан 1,5 миллиард долларлик 136 та янги лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилди

Президент
Мирзиёев 1 февраль куни инвестиция соҳасига доир аввалги топшириқлар ижроси ва янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди деб хабар берди матбуот хизмати.

Жорий йил 11 январь куни тижорат банклари томонидан жами қиймати 1 миллиард доллар бўлган инвестиция лойиҳалари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан жами қиймати 8,6 триллион сўм бўлган 9 та йирик саноат лойиҳаси тақдимот қилинган эди.

Бундан ташқари, тижорат банклари томонидан қўшимча равишда янги инвестиция лойиҳалари тайёрланди. Тақдимотда ушбу янги лойиҳалар ҳақида маълумот берилди

Хусусан, 10 та йирик тижорат банки томонидан жами қиймати 1,5 миллиард доллар бўлган 136 та янги лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилди.

#Агробанк томонидан тўқимачилик кластерлари билан биргаликда қўшимча 43 та лойиҳа шакллантирилган. Жами 501 миллион долларлик ушбу лойиҳалар натижасида пахта толасини қайта ишлаш даражаси анча ошиб, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўлами кенгаяди.

#Миллий банк томонидан жорий йилда 225 миллион долларлик 6 та янги лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Мисол учун, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ҳамда Наманган вилоятларида поливинилхлорид ва алюминий ромлар ишлаб чиқариш, пойтахтимиз ва Тошкент вилоятида поезд вагонлари ҳамда юк машиналарига хизмат кўрсатувчи транспорт-логистика марказини ташкил қилиш лойиҳалари шулар жумласидандир.

#Ўзсаноатқурилишбанк томонидан “Ургут” эркин иқтисодий зонасида 110 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бунда, йилига 600 минг тонна пўлат маҳсулотлари ишлаб чиқариш қуввати пайдо бўлади.

#Ипотека банк Қуйи Чирчиқ туманида 27 гектардан зиёд майдонда замонавий логистика фаолиятини ташкил этиш лойиҳасига сармоя киритмоқчи. Бу корхона бир вақтда 120 та юк машинаси ва 25 та вагонга хизмат кўрсатиш имконига эга бўлади.

#Асака банк кредити иштирокида пойтахтимизнинг “Эски шаҳар” ҳудудида Миллий савдо шаҳарчасини ташкил этиш мўлжалланган.
808 views23:22
Ochish/sharhlash
2021-02-01 16:56:48 Ходим соғлиғига меҳнатда етказилган зарарни иш берувчи тўлиқ ҳажмда тўлаши шарт

Ходимнинг соғлиғига меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки у ўз меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши сабабли етказилган зарарни иш берувчи тўлиқ ҳажмда тўлаши шарт.

@soliqkodeksi
1.0K views13:56
Ochish/sharhlash
2021-02-01 15:19:23 Агробанк колл-марказини 1216 - қисқа рақамига ўтказганини эълон қилибди. Шу билан бирга марказнинг иш тизими ва вақти узайтирилган. Мижозлар марказга ҳафтанинг душанбадан шанба кунига қадар, соат 08:00 — 00:00 оралиғида қўнғироқ қилишлари мумкин, дейилмоқда.


@soliqkodeksi
1.1K views12:19
Ochish/sharhlash
2021-02-01 10:04:33 ​​Эртадан 1 АҚШ долларининг расмий курси 10540,44 сўм. +21,45 сўм.

@soliqkodeksi
1.4K views07:04
Ochish/sharhlash
2021-02-01 09:57:04 Солиқ тўловчи – юридик шахснинг 2021 йил февраль ойи учун календари.
——————————————
Календарь налогоплательщика – юридического лица на февраль 2021 года.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
1.1K views06:57
Ochish/sharhlash
2021-02-01 07:50:23
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувининг биринчи сонини томоша қилинг.

@maxsus_rakurs
1.0K views04:50
Ochish/sharhlash
2021-02-01 07:48:28
#Биласизми | #2021_йил_1_февралдан

1 февралдан нималар ўзгарди?

Иш ҳақлари 10 фоизга ошади БАТАФСИЛ

Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматлари кўрсатилади БАТАФСИЛ

Бир қатор нефть маҳсулотлари, тамаки ва алкоголь маҳсулотларига солиқ ставкалари оширилади БАТАФСИЛ

Божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари ва хом ипак олиб чиқилиши мониторинг қилинади БАТАФСИЛ

Судья фаолиятининг самарадорлигини электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳоланади БАТАФСИЛ

Экспортчи ташкилотларга экспортолди молиялаштириш ажратилади БАТАФСИЛ

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
1.1K views04:48
Ochish/sharhlash
2021-01-31 13:11:37
Диққат
Ўзбекистонга яна кучайтирилган қатъий карантин қайтади...
Агар фуқаролар карантин қоидалари ва хавфсизлигига амал қилмаса

Ўзбекистон 24 телеканали

@soliqkodeksi
1.5K views10:11
Ochish/sharhlash
2021-01-31 10:02:43 1 апрелдан боғча пули 15 фоизга ошиши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг “2021 йил учун давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор лойиҳасида давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини 2021 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ўртача 15 фоиз ошириш кўзда тутилган.

Хар томондан қисилмоқда халқ. Кимлардир давлат бюджетини талон-тарож қилмоқда. Уни хисобини тўлдириш турли йўллар билан яна халқ бўйнига тушмоқда.

@soliqkodeksi
1.2K views07:02
Ochish/sharhlash
2021-01-31 09:54:21 Иштаҳа овқат маҳали, тақиқлар эса имзоланаётган вақтида келади

Аввал ёзганимиздек, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ниқоби остида мамлакатни хорижий товарлардан ёпиш ва ичкарида шаклланган бир гуруҳ фаворитларга давлат харидлари бўйича ҳажмларни қўшқўллаб топширишни кўзлаган қарор имзоланди.

Бугун қарорнинг матни қонунчилик платформаси базасида пайдо бўлди.

Эътиборлиси, давлат харидларида иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган хорижда ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматлар рўйхати лойиҳа вақтида 300 га яқин эди, имзоланган вақтда уларнинг рўйхати 500дан ошиб кетган.

Тақиқлар илҳоми қарор имзоланаётган вақтида роса жўш урган кўринади.

Рўйхатни кўриб икки ҳолатга эътибор қаратмаслик мумкин эмас. Бири ўта ёмон, иккинчиси эса умид беради.

Ёмони. Давлат харидларида иштирок этиши тақиқланган товарлар рўйхатида мутлақ эътиборни бизнесмен амалдорлар ва уларнинг манфаатлари доирасидаги компаниялар ишлаб чиқарадиган товарлар мавжудлиги тортади. Яъни бундан буён давлат харидларида юзлаб товарлар позицияси бўйича фақат бизнесмен амалдорлар ишлаб чиқарадиган товарлар иштирок эта олади холос. Давлатнинг чўнтагидан амалдорнинг чўнтагига қараб оқади солиқ тўловчиларнинг пуллари.

Умид берадигани.
Давлат харидларида иштирок этиши тақиқланган товарлар рўйхатида енгил автомобиллар ҳам бор. Агар қарор ростанам ва росмана ишласа, энди ўзбек чиновниклари фақат Спарк, Нексия ва Ласетти сотиб олишлари мумкин холос. Эсингизда бўлса, ҳеч ким сайламаган ўзбек ҳокимларини Нексия-3га ўтказиш орзуимиз эди. Импорт қилинган Трейлблейзер ё Тахоларни сотиб олиш ушбу қарор талабларини бузиш ҳисобланади. Кўрамиз, ўзларининг қоидаларига ўзлари қандай амал қилар эканлар. Дарвоқе, тақиқланган товарлар рўйхатида ароқ ва вино ҳам бор. Зиёфат ва қабулларда солиқ тўловчиларнинг пуллари эвазига қиммат импорт ароқ ва виноларни сипқорадиган ўзбек чиновниклари энди одамни касал қиладиган ва ўлдирадиган ўзбек ароғини ичишга ўтармикан? Диққат билан кузатамиз.

@the_bankiroff
983 views06:54
Ochish/sharhlash