Get Mystery Box with random crypto!

Солиқ кодекси

Telegram kanalining logotibi soliqkodeksi — Солиқ кодекси С
Telegram kanalining logotibi soliqkodeksi — Солиқ кодекси
Kanal manzili: @soliqkodeksi
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 5.44K
Kanalning ta’rifi

Биз билан боғланиш: @mr_adminkanallar
Ўзбекистондаги барча тадбиркор ва бухгалтерлар шу каналда
Тадбиркор ва солиқ тизими ўртасида кўприк вазифасини бажарамиз
Фикрлар ўта шахсий. Расмий деб қабул қилмагайсиз.

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-26 18:48:01 Қорақалпоғистондан мурожаатлар келяпти. Солиқчилар ишламаяптими дейман. Сизларга катта ишонч билдирилган. Тадбиркорни муаммоси жуда тезкорлик билан ҳал қилиниши лозим.

Мурожаатчиларни кутамиз.

Мурожаат юбориш: @mr_adminkanallar

@soliqkodeksi
1.7K viewsedited  15:48
Ochish/sharhlash
2022-08-26 18:32:20 Самарқанд ДСБ Самарқандлик тадбиркордан мурожаат номли каналда эълон қилинган пост юзасидан тезкорлик билан иш олиб боришибди. Муаммони тўлиқ ҳал қилиш учун вақт кераклиги сабабли муаммо тўлиқ ҳал бўлгандан сўнг яна ахборот беришларини маълум қилишди.

Самарқанд ДСБ ахборот хизматига тезкорлик учун раҳмат.

Тадбиркор муаммосини 100% ҳал қилишларига ишонамиз ва кутамиз.

@soliqkodeksi
1.7K views15:32
Ochish/sharhlash
2022-08-26 16:06:42 Қорақалпоғистонда:

фойда солиғи ставкаси 15 фоиздан 7,5 фоизга;

айланма солиқ ставкаси Нукус шаҳрида 4 фоиздан 2 фоизга, туманларда 2 фоиздан 1 фоизга, олис ҳудудларда эса 1 фоиздан 0,5 фоизга;

мол-мулк ва ер солиғи ставкалари 2 бараварга камайтирилади.

@soliqkodeksi
1.9K viewsedited  13:06
Ochish/sharhlash
2022-08-26 12:50:14 Самарқандлик тадбиркор мурожаати

ЧП «MIRONQUL  INVEST » СТИР305631002  нинг мулкдори  балансга 1475890,0 минг. сумлик тмцни уставной фонд деб киритган эди ва ушбу сумма баланснинг (актив 140 сатрида, пассивнинг 8300 сатрида) курсатилган. Корхона 2022 йилнинг 8 февраль куни ушбу тмцни мулкдорга  далолатнома, акт асосида кайтариб берди ва ягона дарича оркали уставни янги тахрда  узгартирди. 2022 йилнинг 8 апрель куни  Самарканд туман   томонидан амалга оширилган саер текширувда солик инспектори уставнинг янги тахририга ахамият бермасдан, ушбу сумма 2021 йилнинг 4 кварталида реализация килинган деб  карор чикарди ва  корхонага  кушимча 59 035 600,00 сумга айланмадан солик хисоблади. Шунга  СКнинг  375 -моддаси, 45-модданинг 2 абзац, 46-модда,304-модда,463-модданинг  1 банди,304-модданинг 4 пунктига асослан биз норозимиз ва ушбу карорни бекор килишда амалий ердам сураймиз.

Мурожаат қандай келган бўлса шундай эълон қилинди.

Самарқанд ДСБ тадбиркорга тезкорлик билан амалий ёрдам кўрсатиб муаммони ҳал қилади деб умид қиламиз.

@soliqkodeksi
1.8K views09:50
Ochish/sharhlash
2022-08-25 19:27:54
Администрацияда ўзгаришлар давом этади

Ўзбекистон президентининг таълим ва соғлиқни сақлашга масъул 65 ёшли маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов лавозимидан озод этилди.

Kun.uz манбасининг маълум қилишича, Президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов ўтказган йиғилишда аҳолининг жуда кўп эътирозлари айнан Абдувоҳидов масъул бўлган соҳаларга тўғри келиши таъкидланган.

Манба
1.8K views16:27
Ochish/sharhlash
2022-08-25 12:38:18 Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган қонун лойиҳаси билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туманлар (шаҳарлар) ижро этувчи ҳокимият органларининг шаҳарсозлик фаолияти объектларини қуриш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ваколатини бекор қилиш таклиф этилмоқда. https://regulation.gov.uz/oz/d/66888
1.8K views09:38
Ochish/sharhlash
2022-08-25 12:37:30 Фармоннинг тўлиқ матни
1.8K views09:37
Ochish/sharhlash
2022-08-25 10:18:06
Оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда маркетплейс тизими: ортиқча тўсиқларсиз, шаффоф ва хавфсиз

АОКАда Марказий банк департамент масъул ходими Феруз Эрматов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

Жонли эфир


Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
1.7K views07:18
Ochish/sharhlash
2022-08-24 18:46:18 Бундан ташқари, адлия вазири Русланбек Давлетовнинг ёзишича, фармон билан:

мулкдор билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаган шахсларни турар жойдан доимий рўйхатдан чиқариш учун уларнинг розилигини олиш талаб этилмайди. Охирги 2,5 йилда фуқаролик судларига шахсни турар жойдан рўйхатдан чиқариш бўйича 8 954 та даъво аризалари киритилган, шундан 7 311 таси (82 фоизи) қаноатлантирилган;

кўчмас мулк бўйича давлат реестрига ноқонуний ёки ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларнинг киритилиши натижасида унга ишониб ҳаракат қилган шахсларга етказилган зарар (Торренс тизими) ҳамда турар жой инсофли эгалловчидан талаб қилиб олинмаслиги натижасида унинг ҳақиқий эгасига етказилган зарар қопланиши белгиланмоқда. Бу мақсадда махсус жамғарма фаолият юритади;

ҳозирда 20 дан ортиқ давлат органлари судларда фуқароларга нисбатан мулкий даъволар киритишда давлат божи тўлашдан озод қилинган. Эндиликда уларнинг сони қисқартирилиб, имтиёзидан фойдаланган ҳолда етарли асослар бўлмаса ҳам судларга даъволар киритиш ҳолатларига чек қўйилади. Маълумот учун: сўнгги 2,5 йилда давлат органлари томонидан киритилган даъволарнинг 42 фоизи рад қилинган ёки кўрмасдан қолдирилган. Фуқаролар эса ўз мулкини ўзганинг ноқонуний эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволари бўйича давлат божидан озод қилинади;

шахсга нафақат ўзининг ҳаётини, балки ўз мулкини ҳам ҳар қандай тажовуздан ҳимоя қилиш ҳуқуқи берилади (қонунда белгиланган чегарада); Вазирнинг айтишича, шахснинг тергов давомида мулкини хатлаб қўйиш ҳам судлар ваколатига берилиши эса “Хабеас корпус” институтини янада кенг жорий этишга хизмат қилади.
1.7K views15:46
Ochish/sharhlash
2022-08-24 18:46:04 Президент фармони билан 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидаги тартиблар бекор қилинмоқда:

ер участкаларига бўлган ҳуқуқлардан фойдаланиш соҳасида:

ер участкаларига бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши учун асос бўлган ҳужжатларни, шу жумладан Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатларини уларнинг ўзи ёки юқори турувчи орган ва мансабдор шахслар томонидан, хусусан прокурор протести асосида бекор қилиш йўли билан ер участкасига бўлган ҳуқуқни тугатиш;

ер участкасидан ихтиёрий воз кечилганда унга бўлган ҳуқуқнинг бекор қилинишини Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан расмийлаштириш;

юридик шахс тугатилиши муносабати билан унинг ер участкасига (қишлоқ хўжалиги ерларидан ташқари) бўлган ҳуқуқларини бекор қилиш. Бунда ушбу ҳуқуқлар юридик шахс муассисларига (иштирокчиларга), агар қонунчиликда, таъсис ҳужжатларида ёки муассислар ўртасидаги келишувга мувофиқ бошқача шартлар назарда тутилмаган бўлса, уларнинг юридик шахсдаги улушига (қўшилган ҳиссасига) мутаносиб равишда ўтказилади;

ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда компенсация сифатида давлат мулкидаги бошқа кўчмас мулк объектини мулк қилиб бериш, бундан кўп квартирали уйларда жойлашган турар жой объектлари мустасно;
1.6K views15:46
Ochish/sharhlash