Get Mystery Box with random crypto!

СОЛИХА АЁЛ🧕🧕🧕

Telegram kanalining logotibi soliha_ayollarga — СОЛИХА АЁЛ🧕🧕🧕 С
Telegram kanalining logotibi soliha_ayollarga — СОЛИХА АЁЛ🧕🧕🧕
Kanal manzili: @soliha_ayollarga
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 6.75K
Kanalning ta’rifi

Солиҳа аёл учун никох хам ибодат. Чунки солиҳалар хожасининг хизматларини Аллоҳ йўлида ибодат даражасида бажаришади.
Хумайро.

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-31 01:35:52
Сажда, ҳеч кимлик мақомидир!
800 views22:35
Ochish/sharhlash
2022-08-30 20:57:55 #ибрат

Бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам онамиз Оиша розияллоҳу анҳодан хурсанд бўлиб, “Эй Оиша, мендан хоҳлаган нарсангни сўра” дедилар.

Оиша розияллоҳу анҳо жуда ҳам зийрак аёл эдилар, бу фурсатни қўлдан бой бермаслик учун энг яхши нарсани сўрашни қасд қилдилар ва “Бу борада отам билан маслаҳатлашсам” дедилар.

Чунончи Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига бориб воқеъани баён қилдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меърожга чиққанларида Аллоҳ таоло у зотга сирларни айтган. Ўшалардан бирини айтиб беришларини сўра” дедилар.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ўша нарсани сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Роббим менга меърож кечасида “Менинг наздимда мўминнинг даражаси шу даражада юқорики, қайси бир мўмин бошқа бир мўминнинг қалбига хурсандчилик солса, албатта жаннатий бўлади” деди”, дедилар.

Оиша розияллоҳу анҳо хурсанд бўлиб Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга бу гапни етказган эдилар Абу Бакр қаттиқ йиғладилар. Оиша розияллоҳу анҳо “Нега йиғлайсиз, ахир бу хурсандчилик хабар эмасми” деганларида, “Бу, мўминнинг қалби Аллоҳ таолонинг наздида шу даражада қадрлики, ким унга озор етказса, дўзахийдир” дегани бўлади", дедилар.

Ps: Ўзгалар қалбига озор берманг. Одамларга хурсандчилик улашинг!

@soliha_ayollarga
182 views17:57
Ochish/sharhlash
2022-08-30 20:48:45
Ayolingizni rizqidan g’am yemang,rizq Allohning zimmasida.
Siz uning ilmini,taqvosini g’am qiling.
Chunki ular sizning zimmangizda.
Unutgandeksiz,Qiyomat kuni ahlingizni faqat och-to’qligidan emas,
-dinidan
-kiyimidan
-ilmidan ham so’ralasiz...

Albatta ayol qiyomat kuni Alloh huzurida eridan shikoyatchi bo’ladi va shunday deydi:
“Haqiqatdan ham u menga ta’lim-tarbiya va ilm bermadi.
Meni faqatgina qornimni to’ydirar edi.”

Amr ibn al-Qays
https://t.me/soliha_ayollarga
205 viewsedited  17:48
Ochish/sharhlash
2022-08-30 15:43:29 #Динни ўзига ниқоб қилиб, авлиёлик даъвосини қилиб, одамлардан пул ундирадиган сохта шайхлардан бирига бир авом киши роса ихлосманд бўлиб, қўл берган экан.

Тоғ ёнбағрида яшайдиган бу киши ҳар йили ўша "пир"га 3та қўй олиб бориб берар экан.
Бора-бора бу нарсани шайх мажбуран оладиган бўлибди.
Ҳар йили бир марта ўзининг муридларидан бири келиб олиб кетадиган бўпти.

Охири ҳалиги киши ўзича ўйлабди:
"Бу пир ўзимга ўхшаган одам бўлса, нега энди мен унга қуруқдан-қуруқ учта қўй беришим керак, нима қилса қилсин, энди бермайман!".

Қўй олиш фурсати келганда ҳалиги мурид кепти.
Ундан рад жавобини олиб, "ўв, эҳтиёт бўл, шайхимиз сени бирор нарса қилиб қўймасин тағин" дебди. Унга жавобан "Э, билганини қилсин, менинг унга берадиган қўйим йўқ энди" дебди.

Мурид унинг олдидан беўлжа қайтибди.
Эртаси куни қўй эгаси қараса, ҳовлисига яна ўша шайхнинг муриди кириб келаётганмиш.
Кела солиб унга дағдаға қипти:
"Берсанг бердинг, бўлмаса шайхимиз ҳамма қўйларингни тошга айлантириб қўяркан!"

Буям парво қилмай шундай жавоб қилган экан:
"Бор, жўна. Шайхингга бориб айт, гапи рост бўлса, менинг қўйларимни тошга айлантириб ўтирмасину, уйининг ёнидаги тошларни қўйларга айлантириб, ўшаларни сўйиб еяверсин!".
Сайфуллоҳ Носир

Ibrat_olingg
@soliha_ayollarga
528 views12:43
Ochish/sharhlash
2022-08-29 21:26:04
Yaxshiyam borsiza…
Har lahza, har on.
Boringizni bilish o’zi mukofot!
Allohning suygani, muttaqiy inson,
Buncha yaxshi ekan, siz bor bu hayot!

Yaxshiyam yaxshisiz…
Hammadan yaxshi.
Hoy, mening umrimning ziynati, naqshi,
Menga ham o’rgating bo’lishni yaxshi…

Yaxshiyam borsiza…
Yaxshiyam borsiz!
809 views18:26
Ochish/sharhlash
2022-08-29 21:01:18 Қуръон эшитиб вафот этган бола

  Фузайл ибн Иёзнинг Али деган ўғли намозда ортида турган бўлса, намозни қисқа ўқир, охиратда бўладиган хавф-хатарлар мазмунидаги оятларни ўқимас эди. Ўғли орқасида бўлмаса, Қуръонни оҳиста ўқир, маҳзун ҳолатда хавф-хатар мазмунидаги оятларни ўқир эди. Бир куни ўғлини орқасида йўқ деб ўйлаб, "Улар дейдилар: "Роббимиз Бадбахтлигимиз бизларга ғолиб келиб, адашган қавм бўлиб қолган эканмиз" (Муъминун, 106) деган оятни ўқиб қолди. Ўғли оятни эшитиб, турган жойида беҳуш йиқилди. Фузайл орқасида ўғли турганини, бу оятни эшитиб, йиқилганини сезди-да, қироатни қисқа қилди. Дарҳол уйига хабар беришди, онаси етиб келиб, боланинг юзига сув сепди. Бола ўзига келди. Аёл Фузайл ибн Иёзга: "Сиз бу болани ўлдириб қўясиз", деди.
  Яна бир куни Фузайл намоз ўқиётиб, ўғлини жамоатда эмас деб ўйлаб, ушбу оятни қироат қилди: "(Чунки у кунда) уларга Аллоҳ томонидан улар ўйлаб ҳам кўрмаган нарсалар намоён бўлур" (Зумар, 47). Ўғил бу оятни эшитиб, яна йиқилди. Отаси яна қироатни қисқа қилди. Яна онасига хабар қилишди, у келиб, ўғлининг юзига сув сепди. Лекин боланинг жони чиқиб бўлган экан.

"Солиҳлар гулшани" китобидан.

@soliha_ayollarga
736 views18:01
Ochish/sharhlash
2022-08-29 14:50:12 Бошинга қайғу тушганда атрофингга қараб, ўзингни бос: сенга қараганда қисмати оғирроқ кишилар хам бор.

@soliha_ayollarga
799 views11:50
Ochish/sharhlash
2022-08-29 09:55:36 ​​#Ўқинг_фақат_йиғламанг
(Қалби борлар йиғлаши аниқ)

​​#КУН_ҲИКОЯСИ

Онанинг олдида болаларини бирма бир қайнаб турган қозонга ташлашди ва охирда аёлнинг энг кичик эмизикли боласига етишди.....

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади, “Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Мени Исрога чиқарилган кечада менга бир жуда ширин ҳид келди, “Эй Жибриил, бу ширин ҳид нима?” деб сўрадим, Жибриил “Бу Фиръавннинг фарзандларини сочини таровчи аёлнинг жаннатдаги ҳиди” деб жавоб берди. Мен “У аёл қандай аёл эди?” деб сўрадим. Жибриил аёлнинг қиссасини айтиб берди:

Бу аёл Фиръавн саройида унинг қизларидан бирини сочини тараб ўтирган вақтида қўлидан соч тарайдиган тароғи тушиб кетди ва тароқни олиш учун энгашиб, олишда “Бисмиллаҳ” деб олди. Шунда Фиръавннинг қизи:
  - Отамни айтяпсизми?, -  деб сўради. Аёл:
  -  Йўқ, Мени, сени ва отангни ҳам Роббиси бўлган Аллоҳни айтяпман, -  деди. Қиз:
-  Буни отамга бориб айтаман, - деди. Аёл:
-  Айтавер, - деди. Қиз бориб отасига айтди ва Фиръавн у аёлни олдига олиб келишларини буюрди. Аёл келтирилганидан кейин, Фиръавн аёлга:
-  Эй фалончи, сени мендан бошқа ҳам Роббинг борми? - деб сўради. Аёл:
-  Ҳа, мени ва сени ҳам Роббинг бўлган Аллоҳ бор,  - деди. Фиръавн ёғ қайнатиладиган мисдан катта қозон ясашни буюрди, бас, ясаб тайёрлашди. Қозон тайёр бўлгач, Фиръавн қозонга ёқ солиб қайнатишни буюрди ва қайнагандан кейин, аёлни олиб, унинг ўзини ва болаларини ҳам бирма бир қозонга ташлашни буюрди. Шунда у аёл Фиръавнга:
-  Мени сендан бир илтимосим бор, - деди. Фиръавн:
- Бизда нима ҳожатинг бор,-  деди. Аёл:
-  Бизни ўлдирганингдан кейин, менинг ва болаларимнинг суякларини тўплаб, бирон матога ўраб, бирон ерга кўминглар.
Фиръавн:
-  Бу бизни устимиздаги сенинг ҳаққингдир (яъни шундай қиламиз)” деди.
Фиръавн аёлнинг фарзандларини биринчи бўлиб қозонга ташлашни буюрди ва аёлнинг олдида болаларини бирма бир қайнаб турган қозонга ташлашди ва охирда аёлнинг энг кичик эмизикли боласига етишди. Эмизикли гўдакка етганда аёл худди ўзини сал орқага олгандек бўлди, шунда эмизикли гўдак бола тилга кириб:
-  Эй онажон, ўзингизни қўлга олинг, дунёдаги азоб охиратдаги азобдан енгилроқ, - деди. Аёл ўзини қўлга олди ва жасорат билан олдинга ташланди”.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо яна айтади: “Тарихда тўртта гўдак тилга кириб гапирган, улар: Ийсо ибн Марям алайҳиссалом, Журайж соҳиби, Юсуфга гувоҳлик берган бола ва Фиръавн қизларига қаровчи хизматкор аёлнинг боласи”.
(Аҳмад, Табароний, Ибн Можа ва Ҳокимлар ривояти. Ҳасан, баъзи муҳаддислар “Саҳиҳ” дейишган.)
AbuYusuf_official

P.S.: Оиласида эри, фарзандлари ва бошқа яқинларининг инжиқликлари билан синалаётганлар ўзингизнинг синовингизга кўз ёши қилаётганингизда ўйланг. Энг оғир синов динингиз билан синалиш бошингизга тушмаётганига Аллоҳга ҳамд айтинг.

@soliha_ayollarga
847 views06:55
Ochish/sharhlash
2022-08-29 09:50:47 Унутма!Ҳаммаси ўткинчи,умр ҳам ўтади,ҳеч тугамайдигандек туюлган оғриқли кунлар ҳам ўтади,бутун можаролар бир кун пoёнига етади,бутун унвонлар,мансаблар ортда қолади,ҳатто машҳурлик чўққисини забт этган,ҳеч қачон унутилмайдигандек кўринганлар ҳам унутилади,бутун ҳавотирларнинг албат охири бор,хаёт сенла ҳам сенсиз ҳам оқиб кетаверади.

Нима қилсанг қил инсон зотини ҳеч қачон рози қила олмайсан,барибир кичик бўлса ҳам камчилигингни топадилар.
Ўзгармайдиган,сенга орқа ўгирмайдиган,гуноҳкор ҳолингда ҳам сени рад этмайдиган,сени ҳеч қачон ёлғиз қолдирмайдиган,дуо қилсанг ижобат қиладиган,сўрасанг Сенга яқинлашадиган Зот фақатгина Роббдир.

Дунёда ҳеч кимсиз қолсанг ҳам Аллоҳ сен билан,сени мусибатларинг,муаммоларинг,
ташвишларинг,шикоятларинг,
кўз ёшларинг ҳатто оғир касалликларинг билан ҳам севадиган,сендан оғринмайдиган ягона Зот Аллоҳдир.

Ҳеч кимга айта олмай қалбинга кўмган,ҳижолатликда тилинга чиқара олмаган,кимга ҳам айтардим дея сукут қилган,айтганим билан ҳеч ким тушунмайди деб айтишни хоҳламаган бутун сукутларингни ҳам Аллоҳ батафсил билади.
Чунки Аллоҳ сенга жон томирингдан ҳам яқиндир.

“Ва биз унга (инсонга) жон томиридан ҳам яқинмиз!”
Қоф сураси 16-оят

•Осиё Абдулазим қизи
@soliha_ayollarga
841 views06:50
Ochish/sharhlash
2022-08-29 06:21:04 Кўзларимга дунё тор бўлиб кўриниб кетаяпти, хаёт зерикарли бўлиб қолгандек, юрагим сиқилиб негадир ичим қоронғу,  нима қилсам бўлади?

- Зўр йўли бор ўргатайми, мени айтганимни қилсангиз ўша захоти яхши томонга ўзгарасиз?

- Ўргатинг, аммо саёхат таклиф қилмоқчи бўлсангиз бефойда, мен дунёни жуда кўп мамлакатларига борганман.

- Эрталабда бозорга боринг, бир килодан узум, олма, апелсин ва банандан ўнта пакетга солинг, яъни ҳар бир пакетда шу мевалардан бир килодан бўлсин.

- Хўш, кейинчи дея қизиқиб қолди сухбатдошим.

- Травматалогия, онкология, суяк силини даволаш касалхонаси ва ногирон болаларни даволаб ўқитиш мактаб интернатига бориб шифокорлардан энг оғир беморни кўрсатишларини илтимос қилинг.

Шифокор кўрсатган беморларни зиёрат қилинг ва уларни орзулари хақида сўраб кўнгилларини кўтарадиган яхши тилаклар билдириб уйингизга қайтинг.

- Хўш кейинчи?

- Қолганини кейин гаплашамиз.

Уч кундан сўнг дўстим қўнғироқ қилди:

- Вақтингиз бўлса кўришайлик.

Кўришдик.

Дўстимни юзида аввалгидек тушкунлик холати йўқолган аммо хурсанд хам эмас, нигохлари жиддийлашган:

- Сизга катта рахмат, кўзимни "мошдай" очдингиз, юринг бир жойга ўтиб келайлик деди сирли оҳангда.

Хўп бўлади дея машинасига ўлтирдим.

Йўлда ўз "саёхатини" таассуротларини тўлқинланиб гапиришига эътибор қилганимдан манзилга қандай етиб борганимизни хам билмай қолдим.

- Тушаверинг етиб келдик.

Хайрон бўлдим, шахар четидаги чиқиндиларни ташлайдиган майдон эди, атрофида хонадонлар хам йўқ.

Дўстим мошинасини юкхонасидан иккита катта қутини олиб чиқиндилар тўпланган жойга қўйдида яна мошинасини юкхонасидан каттагина темир ломни олиб келди.

- Аллохни гувохлиги кифоя қилади, аммо сиз ҳам гувох бўлинг дедимда, хар давлатга саёхатга борганимда коньяк виски деган нарсаларни сарасини олиб келиб коллеция қилиб йиғиб қўйгандим.

Бугундан бошлаб ибодатни қолдирмай ўқишга қасд қилдим,  хозиргача исёнда хаёт ўтказган эканман, зора Аллох кечирса деган умиддаман.

Дўстим шу сўзларни айтдида қутидаги қимматбахо спиртли исимликларни ағдариб эринмасдан битталаб лом билан уриб синдира бошлади.

- Ана бўлдии, Худога шукур ғуборларим кетиб анча енгилладим. Қани кетдикми, яна бир жойга киришимиз керак.

Ортга қайтиб шахар марказидаги китоб дўкони олдида тўхтадик.

- Менга китоблар танлашда ёрдам беринг, Қуръон ўқишни ўргатасиз.

Дўкондан китоблар олдик.

Деярли хар куни уйга келар ва  Қуръон ўқишни ўзлаштиришга шошиларди.

Зехни зўр экан, қисқа вақт ичида ўрганиб олди.

Икки йилдан ошиқроқ вақт ўтди шекилли ўн порадан ошиқроқ ёд олди.

Кунлардан бир куни дўстимни ўғли телефон қилиб:

- Ака дадамлани кузатгани келасизми деб қолди.

- Дадангиз қаерга кетаяптилар дея хайрон бўлиб сўрадим.

- Хамма борадиган жойгада, пешин намозига жомеъда экан жаноза дедида йиғлаб юборди.

Танам жимирлаб кетди, инна лиллахи ва инна илайхи рожиъун.

Дўстимнинг хонадонига етиб бордим, одам кўп, айтишларича бомдод намозидан келибдида хонасига кириб кетиб нонуштага оила аъзоларини олдига чиқмабди.

Ўғли чақириб чиқиш учун хонага кирса Қуръон қўйилган лавхга бағрини берган холда жони узилган холатда ётиб қолган экан.

Шу воқеага хам тўрт йил бўлди.

Аллох барчаларимизни хотимамизни гўзал нихоя билан тугатишимизни насиб қилсин...
Мухаммад Икром
@soliha_ayollarga
881 views03:21
Ochish/sharhlash