Get Mystery Box with random crypto!

Унутма!Ҳаммаси ўткинчи,умр ҳам ўтади,ҳеч тугамайдигандек туюлг | СОЛИХА АЁЛ🧕🧕🧕

Унутма!Ҳаммаси ўткинчи,умр ҳам ўтади,ҳеч тугамайдигандек туюлган оғриқли кунлар ҳам ўтади,бутун можаролар бир кун пoёнига етади,бутун унвонлар,мансаблар ортда қолади,ҳатто машҳурлик чўққисини забт этган,ҳеч қачон унутилмайдигандек кўринганлар ҳам унутилади,бутун ҳавотирларнинг албат охири бор,хаёт сенла ҳам сенсиз ҳам оқиб кетаверади.

Нима қилсанг қил инсон зотини ҳеч қачон рози қила олмайсан,барибир кичик бўлса ҳам камчилигингни топадилар.
Ўзгармайдиган,сенга орқа ўгирмайдиган,гуноҳкор ҳолингда ҳам сени рад этмайдиган,сени ҳеч қачон ёлғиз қолдирмайдиган,дуо қилсанг ижобат қиладиган,сўрасанг Сенга яқинлашадиган Зот фақатгина Роббдир.

Дунёда ҳеч кимсиз қолсанг ҳам Аллоҳ сен билан,сени мусибатларинг,муаммоларинг,
ташвишларинг,шикоятларинг,
кўз ёшларинг ҳатто оғир касалликларинг билан ҳам севадиган,сендан оғринмайдиган ягона Зот Аллоҳдир.

Ҳеч кимга айта олмай қалбинга кўмган,ҳижолатликда тилинга чиқара олмаган,кимга ҳам айтардим дея сукут қилган,айтганим билан ҳеч ким тушунмайди деб айтишни хоҳламаган бутун сукутларингни ҳам Аллоҳ батафсил билади.
Чунки Аллоҳ сенга жон томирингдан ҳам яқиндир.

“Ва биз унга (инсонга) жон томиридан ҳам яқинмиз!”
Қоф сураси 16-оят

•Осиё Абдулазим қизи
@soliha_ayollarga