Get Mystery Box with random crypto!

УЛУҒ АЙЁМ, ҚУТЛУҒ КУН Бугун 9-зулҳижжа Арафа. Бугун дуо, ил | СОЛИХА АЁЛ🧕🧕🧕

УЛУҒ АЙЁМ, ҚУТЛУҒ КУН

Бугун 9-зулҳижжа Арафа.

Бугун дуо, илтижо, роз, муножот, тавба-тазарру куни.

Мино водийсида турган ҳожилар Арафа томон йўл олмоқдалар.

Арафа кунининг бомдодидан сўнг мусулмонлар масжидда беш маҳал фарз намоз ортидан овозларини кўтариб такбир айтадилар.

Масжидлар, уйлар, кўчалар, бозорлар Аллоҳу акбар садосидан ларзага келади.

Ҳожиларнинг Арафотда туришлари пешиндан кейин бошланиб, шомгача давом этади.

Дуо ҳам пешиндан кейин бошланиб, то шомгача давом этади.

Оқил мўмин асрдан кейин ҳар қандай иш ва юмушларни йиғиштириб, таниш-билиш билан вақтинча алоқани узиб, фақат ва фақат Аллоҳнинг ўзига боғланади. Асрдан шомгача фақат ва фақат дуо, илтижо билан банд бўлади.

Илгари айрим салафи солиҳлар дилдаги тилакларини Арафа кунига олиб қўйишар экан. Зотан бу қутлуғ кунда дуолар мустажоб бўлган, қанча-қанча тилаклар амалга ошган.

Жалол Иброҳим.


@soliha_ayollarga