Get Mystery Box with random crypto!

Салафлар эҳтиёжларини сўраб дуо қилишни Арафа кунига олиб қўяр | СОЛИХА АЁЛ🧕🧕🧕

Салафлар эҳтиёжларини сўраб дуо қилишни Арафа кунига олиб қўярдилар.

Қанча эҳтиёжлар, орзу-умидлар ва дуолар борки, айнан Арафа куни охирида ижобат қилинган.

Биз рамазондаги Қадр кечаси қачон бўлишини аниқ билмаймиз. Зулҳижжадаги Арафа куни ҳақида эса бизга Аллоҳ таоло аниқ қилиб хабар бериб қўйган.

Шундай экан, сустлик нечун?

Арафа кунининг ашийясида холи қолиш имконингиз бўлса, албатта шундай қилинг.

Ашийя - аср намозидан тортиб шом намозига азон айтилгунига қадар бўлган вақт.

Ашийя - аср намози билан шом намози оралиғидаги вақт.

Солиҳлардан бири шундай дейди:

Арафа кунида қайси дуони қилган бўлсам, бир йил ҳам ўтмасдан (унинг жавобини) оппоқ тонгдек кўрдим.

Ўзларинга ўзларинг яхшилик қилинглар.
Мени ҳам дуоларингизда эслаб қуйинглар
@soliha_ayollarga