Get Mystery Box with random crypto!

Soliyev

Telegram kanalining logotibi soiiyev — Soliyev S
Telegram kanalining logotibi soiiyev — Soliyev
Kanal manzili: @soiiyev
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1
Kanalning ta’rifi

@soliyev
@sport_pilus

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2023-01-28 15:16:35 Вақт бизнинг ўйлаб олишимизни кутмайди.

@soliyev
236 views12:16
Ochish/sharhlash
2023-01-27 20:35:55 Бугуннинг энг долзарб хабари ҳеч шубҳасиз Human.uz директори Хуршид Далиев ва бош муҳаррири Муслим Мирзажонов ҳамда сайтнинг бошқа ходимлари олиб кетилгани ҳақидаги хабар бўлди. Бу ҳақида ортиқча нимадир дейиш шарт эмас. Яъни маълумот жиҳатидан ҳамма гап нимада эканини билиб бўлди. Шунинг учун мен вазиятга ўз муносабатимни айтсам.

Ушбу сайт ва ундаги муҳитда оз бўлсада яшаган, ишлаган одам сифатида бу ОАВда ким қандай ишлаши, қандай меҳнат қилинишини яхши биламан. Ҳар икки раҳбарни инсон сифатида ҳурмат қиламан. Муслим ака журналист сифатида ҳам эътирофга лойиқ. Жуда яхши, камтар, иродали инсон. Бу сайт менинг медиа оламга кириб келишимдаги илк зинапоя бўлган. Журналистикада илк устозим десам ҳам бўлади. Шу сабаб бугунги ҳолат менга бошқача таъсир қилди. Уларнинг оиласи нималарни ўйлаётгани, ўзларининг қалбидан нималар ўтаётганини тасаввур қила олмайман.

Лекин бошқа томондан олиб қаралса, уларнинг олиб кетилишига сабаб сифатида телеграмдаги «Компроматузб» деган канал ва ундаги постлар эканлиги айтилди. Шу ва шунга ўхшаш каналларни жинимдан баттар ёмон кўраман. Агар ростан бу канал айнан шу журналистлар томонидан юритилган бўлса, бу журналистик иш эмас мен учун. Этикага, қоидаларга тупуриб қўйиб ёзиларди бу каналда. Шу сабабдан эҳтимол айб тасдиқанса, тегишли тартибда жазоланишлари керак. Қонун ҳаммага тенг. Аммо ҳали гумонлар тасдиқланмай туриб уларни айблаётган «авлиёлар» ҳам тўғри йўлда эмаслигини айтмоқчиман. Суддан бошқа ҳеч ким фуқарони айбдор дейишга ҳақли эмас.

Хуллас, вазият қалтис ва чалкаш. Бунинг оқибатида «Компромат»га ўхшаш каналлар тийилиб қолиши мумкинлиги яхши, лекин буни сўз эркинлигига таҳдид ўлароқ қабул қилган бошқа оммавий ахборот воситаларида «самоцензура» шаклланиши ёмон.

Якунда айтмоқчи бўлганим шуки, Аллоҳ буларга енгиллик берсин. Айблари бўлса, тегишли тартибда жавоб беришади. Бўлмаса, бу ҳолат уларнинг кейинги фаолиятига таъсир кўрсатмайди деб умид қиламан.

@soliyev
232 views17:35
Ochish/sharhlash
2023-01-25 18:07:39 Ҳақиқатни гапир ёки энг камида, ёлғон гапирма...

@soliyev
179 views15:07
Ochish/sharhlash
2023-01-24 17:29:57 Эри оламдан ўтган аёлдан сўрашибди:
– Ҳаммаси жойидами?
Шунда аёл қуйидагича жавоб берган экан:
– Иккимиз ҳам ўлдик фақат уни кўмишди...

@soliyev
234 views14:29
Ochish/sharhlash
2023-01-21 13:05:32 «Халқимиз фақат емоқ-ичмоқдангина юксак чўққиларни забт эта олади. Илм-фанга ҳам шунчалик ғайрат қилганида эди...»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

Бугун «шанба гап»га борадиганларга тавсия: Яхшиси шу вақтни илм олиш, ўз устингизда ишлаш ёки оилангиз билан вақт ўтказишга сарланг. Буларнинг мукофоти бор, ошнинг мукофоти эса қаппайган қорин холос. ИМҲО

@soliyev
282 views10:05
Ochish/sharhlash
2023-01-16 10:07:30
Шу фикрга қўшиласизми?

Билмаганлар учун: видеодаги одам собиқ Тошкент шаҳар ҳокими, тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

@soliyev
301 views07:07
Ochish/sharhlash
2023-01-11 14:21:19
Мен кирилл алифбосида ёзаман. Кўпчилик обуначиларга қулай бўлгани учун. Лекин қонун бўйича аллақачон бутун тизим лотин алифбосига ўтиши керак эди.

Ижтимоий тармоқларда мана шу твит муҳокамаларга сабаб бўлди. Ўзбек мулозимининг кириллча твитига АҚШ элчисининг лотин ёзувига асосланган янги ўзбек алифбосида жавоб ёзгани улуғланмоқда.

Ҳа, ростан ҳам ўз мамлакатимиз одамлари (мулозимлар) эски ёзувда қолсаю, четдагилар лотин ёзувида жавоб берса, бу уят дейишингиз мумкин. Лекин...

Мен одатда шундай позицияда бўламанки, бошқалар ишида ҳақ-ноҳақни ажратмайман. Икки томондан ёндашиб кўраман. Бу ерда ҳам эътибордан четда қолаётган жиҳат, инглиз забонлар умуман кирилл ёзувида ёзмаслиги ҳақида ўйладим. Элчи жанобларининг аввало ўзбек тилида ёзиши таҳсинга сазовор, бу катта ҳурмат белгиси. Лекин юқоридаги иш бўйича жуда улуғлаб, биз учун қайғураётган, ўзбек тили (лотин ёзуви) учун курашаётган инсонга чиқариб қўйиш нотўғри деб ўйлайман. Янаям билмадим. Ҳар кимнинг ўз ҳақиқати бўлади...

@soliyev
337 views11:21
Ochish/sharhlash
2023-01-10 19:47:45
444 – камайишда давоми этиш нақадар зўр-а)
249 views16:47
Ochish/sharhlash
2023-01-10 19:13:17 Сизларга қишнинг аномал совуқ кунларида иссиққина постлар ёзадиган сифатли каналларни тавсия қиламиз. Марҳамат, обуна бўлинг.

@ostonovminbari – Асосан, тарих, баъзан сиёсат, баъзан аччиқ сатира... Тарихчи-журналист Жаҳонгир Остон блоги;

@ManaUyat – Шахсий, хусуматсиз, қолипсиз, танқидий-таҳлилий постлар. Фикрлар оғир ботдими, унда «эгасини топибди». Ўзингизни ислоҳ қилинг;

@soliyev – тафаккурга ундовчи постлар, бироз юмор ва шахсий тавсиялар;

@yuristogram – ҳуқуқ ҳақида оддий тилда керакли маълумотлар, қараш ва таҳлиллар;

@saroy_minds – «Мен Малаламан», «Ҳаммаси расво», «Ник Вуйчич» асарлари таржимонининг таржимонлик ҳақиқатлари ҳамда бошқа мавзулардаги мулоҳазалари;

@janobsatirik — ҳазил ва сарказмни ёқтирадиганлар учун махсус муаллифлик канали. Муаллифнинг инстаграмда омади келмагани учун бироз аламзада...

@darbadar_fikrlar — «марслик» одамнинг шахсий кундалиги. Баъзи фикрлари кулдиради, баъзилари эса ўлдиради...

@Tumanniy_Kinozal – «Шунчаки кўнгилга сиғган фильм ва мусиқалар ҳақида ёзилади. Киноман ва Меломанликка даво қилинмайди». Ҳазрат

@Himoya_uz – Ўзбекистонда ҳар бир одам ҳуқуқий ҳимоячига мухтож.

Марҳамат, обуна бўлинг!
240 views16:13
Ochish/sharhlash
2023-01-09 21:59:53 Ҳаракат бугунданми ёки бугун дамми?

Бугун бир воқеани эшитиб қолдим. Абдуллоҳ домла айтиб берибдилар. Хуллас, икки оғайни ҳар куни тонгда югуришга чиқишни режа қилишибди. Биринчи йигит эрталаб тайёр бўлиб оғайнисининг уйи ёнига келиб чақирибди. У бўлса кўзини ишқалаб «ҳа» дебди. Ўртоғи кеча югуришга чиқишни режа қилишгани учун эрта тонгдан келганини айтибди. Шунда иккинчи йигит пайпоғини ювиб қўйгани, шунинг учун бугун чиқа олмаслигини айтибди. Бу воқеа ҳаётийми ёки тўқиб чиқарилгани муҳим эмас. Ёки бу «қаерида кулиш керак эди?» дейдиган латифага ўхшаш воқеа ҳам эмас. Сезганингиздек, бу ерда баҳона қилиш ҳақида гап боряпти. Ҳа, баҳона топадиган одам пайпоқниям важ қилиб кўрсатаверади.

Одам бирор ишни қилишга қўли бормаса, нимадир унга туртки бўлмаса ёки шунчаки хоҳламаса, унга баҳона ёрдамга келади доим. Аксарият одамларга ўхшаб мен ҳам насиҳат қилишни қойиллатаман. Гарчи ўзим ёзганларимга доим ҳам амал қилавермасамда. Кимгадир туртки бўлиб қолар деган умидда ва ўзимга чақириқ ўлароқ ёздим буни.

Ҳаёт шунақа ўтиб кетавермаслиги учун баҳоналар билан хайрлашиш ва ҳаракатни бошлаш керак...

@soliyev
222 views18:59
Ochish/sharhlash