Get Mystery Box with random crypto!

Soliyev

Telegram kanalining logotibi soiiyev — Soliyev S
Telegram kanalining logotibi soiiyev — Soliyev
Kanal manzili: @soiiyev
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1
Kanalning ta’rifi

@soliyev
@sport_pilus

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2023-03-05 09:12:25 Хўп, бирданига ўлиб қолмадим. Бошқаларга ўхшаб, 60-70 га кириб вафот этарман. Лекин унга ҳам 10-20 йил қолди холоску. Яъни, ўртача умрнинг камида 4/3 ини яшаб бўлдим, фақат чорак қисми қолди-ку.

Унинг аксар қисмини қандай ўтказдим? Ибодатларим жойида, Раббимнинг айтганини қилиб, гуноҳлардан узоқда яшадимми? Ғийбат қилмадимми, ёлғон гапирмадимми, мунофиқ бўлмадимми, фақат ҳалол едимми, бировни оғринтирмадимми? Шунга ўхшаш саволларга жавобим қандай?

Намозларимни бирорта қолдирмай ўқидимми, одамлар билмайдиган яхшиликларим борми, ота-онам мендан розими, фарзандларимни Аллоҳни танийдиган қилиб тарбияладимми, бирор ночорга ёрдамчи бўлдимми, мазлумни ёнида тура олдимми?

Энг асосий саволимга келай: кўпи кетиб ози қолган умримнинг давоми олдингисидан (шариат мезонига кўра) яхшироқ ўтяптими? Олдинги гуноҳларимга каффорат бўладиган ишлар қиляпманми? Масалан, намоз ва рўзаларнинг қазосини ўқияпманми, ёмонликларни ювадиган яхшиликларни кўпайтиряпманми?

Аслида ўлим бирданига келади. Бу саволларни ўйлаб кўриишга фурсат бўлмаётган, ғафлат пайтида тўсатдан жонни олишади. Аммо фурсат борлигида ҳам шу ва бошқа кўпгина саволларга жавоб топишга ва ҳаётимизни яхшилик томонга ўзгартиряпмизми?

Бугунги 27 ёшли ўзим танимаган ва ишларини кўрмаган вайнернинг тўсатдан вафот этиши менда ушбу саволларни қайта пайдо қилди. Ҳар бир ўлим бизга ибрат бўлиши керак! У йигитни эса Аллоҳ раҳмат қилсин!

@MubashshirAhmad
77 views06:12
Ochish/sharhlash
2023-02-27 09:30:02
Nyu Yorkning Metropoliten muzeyiga qaysidir yo'l bilan borib qolgan Toshkentdagi Qur'onning bir sahifasi. Ostida qo'yilgan ma'lumotnomaga ko'ra ushbu qo'lyozma 8-9-asrlarga oid. Ya'ni abbosiylar davriga to'g'ri keladi. Nomi "Tashkent Qur'an". Yozuv kufiyda. Uning Usmon mus'hafiga aloqasi bor yoki yo'qligini bilmayman.

@ostonovminbari
138 views06:30
Ochish/sharhlash
2023-02-27 05:53:23 «Профессор Доуэлнинг боши» номли китобда бир жумла бор: «Билмайин босилган тиканнинг заҳри ёмон, бироқ билиб туриб босилганда озори ундан ортиқроқ бўлади».

Шу жумлани ўқиганимда жуда чуқур ўйга ботдим. Бу тикан мисолида бошқа амалларни ҳам тушунса бўлар экан. Яъни, бир ишнинг гуноҳ эканини билмай туриб қилсак ҳам у гуноҳ. Жавоб бериш керак бўлади. Эҳтимол, бироз енгиллиги бордир, лекин мен бунинг гуноҳлигини билмаган эдим, деб жазодан қоча олмаймиз. Шунингдек, ўша ишнинг гуноҳ эканини билиб туриб, уни қилиш мумкин эмаслигини, жазоси оғир эканини ҳис қилиб туриб давом этсак, ўша ишни такрор қилсак, унга бериладиган жазо ҳам оғир.

Баъзида шу иш зараримизга ишлашини билиб туриб ҳам қиламиз ва бунинг бадали оғир бўлади. Ҳисобли дунёнинг ҳисоби оғир дейишади. Мутлақо оппоқ, бегуноҳ инсон йўқ. Лекин билиб турган гуноҳлардан тийилсак, балки билмай босилган тикан сингари камроқ оғриқ ҳис қилишимиз мумкин бўларди...

@soliyev
146 views02:53
Ochish/sharhlash
2023-02-26 13:05:42 Фақат ахмоқлар ва майитлар ўз фикрини ўзгартирмайди.

Жеймс Расселл Лоуэлл

@soliyev
154 views10:05
Ochish/sharhlash
2023-02-17 14:01:46 Ҳалол бошлиқ қандай бўлади?

Ундай раҳбарлар зиммасига юклатилган ҳар қандай вазифани виждонан бажаради. Бировнинг ҳақига хиёнат қилмайди. Халқига ҳалол хизмат қилади. Мамлакатни сотмайди. Фуқаролари ҳаётини фаровон қилади.

Туркия Республикаси Ҳатай вилояти Эрзин шаҳрининг 44 яшар ҳокими Оккеш Элмасўгли ҳам шундай ҳалол инсонлардан экан. Унинг гапларига эътибор беринг:

«Мен ҳатто 1 та бинонинг ноқонуний қурилишига ҳам рухсат бермадим. Улар ғазабланишди, мени танқид қилишди ва қуйидаги сўзлар билан қўрқитишди:

«Сиз ўзингизни бу мамлакатда ягона ҳалол инсонман деб ўйлайсизми?»

Лекин ҳозир виждоним безовта қилмаяпти».

Оккес Элмасўғлининг асл касби адвокат. 2002 йили Мармара университетининг ҳуқуқшунослик факультетини битирган.

Диққат билан ўқинг! Эрзин шаҳри ҳудудида биронта ҳам бино қулаб тушмаган. Эрзин — бу зилзила натижасида вайрона бўлмаган Ҳатайдаги ягона ҳудуд.

Демак, 20 000 дан зиёд турк қардошимизнинг ўлимига виждонсиз, қаллоб, порахўр қурувчию ҳокимлар сабабчи экан-да.

Кўряпсизми, ҳалолликда гап кўп. Ҳалол раҳбарлари бор юртлар пароканда бўлмайди, одамлари вайроналар остида айбсиз ўлиб кетмайди.

Ҳалоллик вакцинасини аввало бошлиқларга уриш керак. Шунда мамлакат обод, эл шод бўлади.

Фозил Фарҳод

@soliyev
240 views11:01
Ochish/sharhlash
2023-02-11 08:19:25 Олдин ҳам бир неча соҳаларга "бош суқиб" кўрганимни кўп бора айтганман. Ҳозирда иш фаолиятим журналистика, ижтимоий тармоқлар билан боғлиқ бўлса, университетда таржимонлик бўйича ўқийман. Тўғри, намунали талаба эмасман. Давомат, дарсда жавоб бериш ва ҳоказолар масаласида доим бир муаммо бўлган. Чунки иш ва бошқа масалалар сабабли бора олмаслигим, борсам ҳам аудиторияда нутқ сўзлашим қийин. Табиатим шундай. Лекин соҳамни яхши кўраман. Гуруҳдошларим ичида ўқишни тугатиб таржимон бўламан деган фикри ҳалигача ўзгармаган талаба битта бўлса ўзим, иккита бўлса биттаси менман.

Тахминан 3-4 ойлар аввал бирор китобни таржима қилишни ният қилгандим. Бир неча саҳифага етганда тўхтадим. Кейинги 200 саҳифа кўпдек туюлдими ёки бошқа сабаб биланми бу ишни ташлаб қўйдим. Устига устак, 2022 йилнинг катта қисмида ишсиз юрганим, сабрим учун Аллоҳ таоло "Ол қулим" дедию, ишларга кўмилиб кетдим.

Лекин иш қанчалик кўп бўлса ҳам севимли машғулот учун вақт топилади. Декабрь ойида инглиз тилида ўқиганим бир ҳикояни таржима қилдим. Ҳикоянинг таъсирли эканлигими ёки бадиий жанрдаги биринчи таржимам бўлгани учунми, уни қаердадир чоп қилиш истаги пайдо бўлди. Аввал ҳозирда ўзим фаолият юритаётган Мезана илм маркази каналида эълон қилдик. Кейинроқ газетага ҳам чиқарсамчи, деган фикр уйғонди. Мен боғлана оладиган қайси газета бор деган вақтим биринчи бўлиб "Маърифат" хаёлимга келди. Ҳусан акага ёздим. Маъқул дейишди. Бугун хабар қилдилар, таржимам газетанинг 5-сонида чиқибди. Ўзи мақтанарли иш эмас, кичкинагина ҳикоя. Лекин ёзувчи учун унинг китоби фарзандидек бўлгани каби, мен учун ҳам бу ҳикоянинг ўрни бошқача. Ҳарқалай, остида менинг исм ва фамилиям ёзилган, газетада чиққан биринчи ишим. Анча вақт мақтаниб юраман ҳали, гарчи бунга арзирли иш қилмаган бўлсам ҳам.

Мабодо қизиқ бўлса, "Маърифат" газетасини сотиб олинг. Мен баҳона қолган фойдали мақолаларга ҳам кўз югуртирасиз. Телефондан бош кўтариб, газетага тутинганингиздан ачинмайсиз деб умид қиламан. Зеро, мени оз бўлсада одамларга танилишимга сабаб бўлган восита телефон, ижтимоий тармоқлар бўлса, бугунги салоҳиятга эришишимда китоб ва газеталарнинг ўрни беқиёс деб ҳисоблайман.

@soliyev
233 views05:19
Ochish/sharhlash
2023-02-09 10:26:31 Кимга қанақа?

Қўлингизда бўш баклажка кўрган одамларда сиз ҳақингизда икки хил фикр пайдо бўлиши мумкин. Уларнинг айримлари сизнинг баклажкани тўғри келган жойга отиб юбормасдан, чиқинди идишини излаб юрганингизни англайди. Баъзилари эса сизни эҳтимолки «бомж», яъни чиқинди йиғиб тирикчилик қилувчи деб ўййлайди.

Аслида, иккинчи ҳолат ҳам ёмон эмас. Яъни айрим фаросат бобида муаммоси борларнинг қолдирган ахлатини йиғиб, уни керакли жойга олиб бориб бериш қайсидир маънода шарафли иш. Лекин шу каби ишларни қилувчи аксарият одамларнинг ташқи кўриниши, ахлоқи, ҳаракатлари намуна бўлса арзирли эмаслиги учун уларга нисбатан паст назар билан қараш шаклланган.

Муддаога ўтадиган бўлсам, ҳеч қачон одамларнинг кўринишига қараб баҳо берманг. Тақводор кўринган кимдир аслида сизданда гуноҳкор бўлиши ёки аксинча, сиз шаҳодат калимасини ҳам билмаса керак деб ўйлаган кишингиз, ҳақиқий қори бўлиши мумкин. Шунчаки бундай одамлар ички дунёсини доим ҳам атрофидагиларга намойиш қилавермайди. Кимдир атайлаб шундай қилади, яна кимнингдир табиати шундай...

@soliyev
193 views07:26
Ochish/sharhlash
2023-02-06 18:33:22
#кун_сурати

Вайронадан омон чиққан гўдак

Бугун жуда қайғули кун бўлди. Туркияда содир бўлган зилзилада қурбон бўлганлар сони 1498 нафарга етди. Бу рақам ортмаслигини қанчалик истамайлик, афсуски, ортиш эҳтимоли бор. Ҳозирда айни қаҳратон қиш эканлигини ҳисобга олсак, бу фожиа турк қардошларимизга жуда оғир келди.

Лекин ҳаёт давом этмоқда ва дунё бор экан, милтиллаган бўлса-да, умид ҳам доимо бор. Вайроналар остидан омон чиққан шу гўдак мисоли.

Каналга обуна бўлинг: @bolalarolamiuz
222 views15:33
Ochish/sharhlash
2023-02-02 17:46:21 Бойларга ҳавас қиламиз.
Бахтлиларга ҳавас қиламиз.
Аҳли илмларга ҳавас қиламиз.
Қарзи йўқларга ҳавас қиламиз.
Чин мўминларга ҳавас қиламиз.
Хотиржам кишиларга ҳавас қиламиз.

Ва охирида шундай кун келадики, шунчаки тирикларга ҳавас қиламиз...

@soliyev
225 views14:46
Ochish/sharhlash
2023-02-02 14:48:39
#таълим

Финляндияда болаларни боғчада 6 ойлигидан қолдириш мумкин

Фин қонунчилигига кўра гуруҳда болалар сони 8 тадан 14 тагача бўлади. 3 ёшгача бўлган ҳар 4 нафар болага ҳамда 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган ҳар 7 нафар болага 1 та тарбиячи ёки боғча ўқитувчиси жалб қилинади.

Батафсил: https://bolalarolami.uz/oz/e/education/376--128

Каналга обуна бўлинг: @bolalarolamiuz
218 views11:48
Ochish/sharhlash