Get Mystery Box with random crypto!

Кимга қанақа? Қўлингизда бўш баклажка кўрган одамларда сиз ҳа | Soliyev

Кимга қанақа?

Қўлингизда бўш баклажка кўрган одамларда сиз ҳақингизда икки хил фикр пайдо бўлиши мумкин. Уларнинг айримлари сизнинг баклажкани тўғри келган жойга отиб юбормасдан, чиқинди идишини излаб юрганингизни англайди. Баъзилари эса сизни эҳтимолки «бомж», яъни чиқинди йиғиб тирикчилик қилувчи деб ўййлайди.

Аслида, иккинчи ҳолат ҳам ёмон эмас. Яъни айрим фаросат бобида муаммоси борларнинг қолдирган ахлатини йиғиб, уни керакли жойга олиб бориб бериш қайсидир маънода шарафли иш. Лекин шу каби ишларни қилувчи аксарият одамларнинг ташқи кўриниши, ахлоқи, ҳаракатлари намуна бўлса арзирли эмаслиги учун уларга нисбатан паст назар билан қараш шаклланган.

Муддаога ўтадиган бўлсам, ҳеч қачон одамларнинг кўринишига қараб баҳо берманг. Тақводор кўринган кимдир аслида сизданда гуноҳкор бўлиши ёки аксинча, сиз шаҳодат калимасини ҳам билмаса керак деб ўйлаган кишингиз, ҳақиқий қори бўлиши мумкин. Шунчаки бундай одамлар ички дунёсини доим ҳам атрофидагиларга намойиш қилавермайди. Кимдир атайлаб шундай қилади, яна кимнингдир табиати шундай...

@soliyev