Get Mystery Box with random crypto!

Сўгаллар ҳайвонлардан юқиши мумкинми? Сўгалларнинг қўзғатувч | SOG'LOM HAYOT

Сўгаллар ҳайвонлардан юқиши мумкинми?

Сўгалларнинг қўзғатувчиси одам папиллома вирусидир. Вирус ҳар бир инсон танасида мавжуд, аммо иммун тизим унинг фаоллашишига йўл қўймайди. Иммунитет заифлашиб қолганда вирус ўзини намоён қилади.

Шунингдек, хавф омилларига доимий сув, гўшт ва балиқ маҳсулотлари билан ишловчилар, чанг, иссиқ ва нам муҳитда яшовчилар ҳам киради.

Аммо сўгалларнинг инсонга қурбақа, ит, мушук ва бошқа ҳайвонлардан юқиши ҳақида илмий далиллар мавжуд эмас. Сўгаллар одатда 2-3 йилда ўз ўзидан йўқолиб кетади. Даволаш ёки олиб ташлаш фақатгина дерматолог томонидан амалга оширилиши керак. Сўгалга саримсоқ пиёз суртиш, кислота қуйиш, анжир суви томизиш аллергия, шикастланиш ва терида доғ қолишига олиб келади.

@SoglomHayot