2022-09-03 16:49:49
Карам ўсимлигини биз билмаган фойдали хусусиятлари? Карамдаги
ичаклар фаолиятини яхшиловчи бириктирувчи моддалар организмни турли хилтлардан ва холестериндан тозалайди ва ичакларда фойдали микрофлорани шакллантиради.и турли хилтлар чи ш рўйхатига киритишлари мумкин.
Терининг куйган, йирингли яра, совуқ урган ва зарбадан кўкарган жойларига майдаланган карам баргини компрес қилиб қўйилса, бу яра ва жароҳатлар битишини тезлаштиради.
Янги карамдан олинган шарбат ичиш ёрдамида
панкреатитдан, ошқозон ярасидан, холециститдан, гастритдан, меъёридан баланд юрувчи ошқозон ширасидан, циститдан ва хроник пиелонефритдан фориғ бўлиш мумкин.
Карам шарбати
асаб қўзғалиш иллатини камайтиради, томирлар атеросклерозини даволашда ёрдам беради, ортиқча вазндан халос этади ва турли шишларни кетказишда ёрдам беради.
Қондаги қанд моддаси миқдорини камайтириш учун карам шарбатига илиқ сув қўшиб, овқатланишдан ярим соат олдин чорак стакандан ичилади.
Карам шарбати ичиш юзга тошган сепкилдан фориғ бўлишга сабаб бўлади.
Сариқ касали билан оғриганда, қабзиятда, гастритда, ошқозон шираси меъёридан паст юрганида, бепуштликда, дисбактериозда ва доимий чарчоқ ҳис қилишда карам шарбати ичиш тавсия этилади.
@SoglomHayot
48.6K views13:49