2022-09-04 09:53:59
“ХАЛТАЧА”ЛАРНИ ЙЎҚОТИШ УЧУН ХАЛҚОНА МУОЛАЖАЛАР Кўз атрофи терисини тортувчи табиий ниқоблар
Мойчечак, қора чой ва оддий тиндирилган сувдан тайёрланган совуқ компресслар. Кўз ости шишини йўқотиш учун мойчечак, розмарин ва ялпиздан фойдаланиш мумкин. Бир пиёла қайноқ сувга бир қошиқ қуритилган ўтлар жамланмасидан солиб, устини ёпиб дамлаб қўйилади. Совигач, тайёр дамламадан қовоқ остига компресс қилинади.
1 қошиқ чойга 1 қошиқ қуритилган мойчечакни аралаштириб, бир пиёла қайнаган сув cолиб дамланади ва совигач, дамламага пахта ботириб, қовоқлар устига қўйилади.
Картошкадан бўтқа тайёрланади ва совитилганидан кейин докага солиб, қовоқлар устига қўйилади. Бу ниқоб қовоқ ости шишини йўқотибгина қолмай, терини ёшартиради. Агар картошкани қайнатишга вақтингиз етмаса, у ҳолда хом уни 2 бўлакка бўлиб, сўнг кўз устига қўйинг. Картошкани қирғичдан ўтказиб, петрушка ва шивитни майда тўғраб, докага ўранг. Бу компресс ҳам қовоқларга қўйилади.
Бодрингни қирғичдан ўтказиб, кўз қовоғи устига қўйилади. Устидан илиқ сутга ботирилган пахта қўйилса, у янада кўпроқ фойда беради.
@SoglomHayot
17.9K views06:53