2022-10-26 16:05:07
Қишлоқдаги ўзаро ишонч.
Қишлоқларда айрим уйлар ташқарисида, мана шундай ҳолатда махсус симга осиб қўйилган челак(пақир)ларни учратиш мумкин.
Сизнингча бу нима мақсадда ишлатилади?
Бу уйида сигири борларни сутларини сотиш учун мўлжал қилинган махсус илгич.
Эрталаб сутни кимдир қаймоғи билан, кимдир қаймоғини ажратиб қўйиб(келишувга қараб), қайнатиб(айниб қолмаслиги учун), олиб чиқиб мана шу илгакка илиб қўяди.
Сут сотиб олувчи ўзи келиб, ўзи ўлчаб, дафтарига ёзиб, олиб кетаверади.
Маълум муддат ўтгач( ҳафта ёки 10 кун) дафтарига қараб, ҳисоб қилиб, пулини бериб кетаверади.
Иккала томон ҳам бирига ишонади.
Аслида мусулмонлар мана шундай бир-бирларига ҳеч шубҳасиз ишонадиган бўлиши керак.
Олимжон Ҳайдаров
Каналга ўтиш:
@Shunaqangi_gaplar
Joyla -
бепул эълонлар платформаси
11.8K views13:05