2022-12-30 09:16:41
2006 йил Қўқонда интернет кафе очгандик. У пайтлар аксарият одамларнинг уйида компьютер, принтер бўлмас эди.
Бир таниш йигит келди. Жигар оғриганда ичиладиган дорининг қутисини рангли принтердан чиқариб бер, деди. "Нима қиласиз?", десам, "ичига бошқа дори қўйиб, сотаман", деди.
Жуда жаҳлим чиқди. "Ўзи жигари касал одам бўлса, яна нима қиласиз уларни ҳам пулини олиб, ҳам касалини баттар қилиб?", деб уришиб бердим. Ўзини оқлаб, "зарарли дори солмайман, баралгин соламан, уям оғриқ қолдиради", деди. Анча қаттиқ гаплар гапирдим, "ўзингча ақллисан, буни ўзимизни давлатда сотмасдик, қўшни давлатга сотмоқчи эдим" деб, жаҳл қилиб кетди.
Орадан бир неча йил ўтиб, бу ерларда иши юришмай бошқа давлатга ишлагани кетди. Яна бир неча йилдан кейин ўлиги келди. Иш жойида қандайдир бахтсиз ҳодиса бўлган экан.
Баъзан қабрига кўзим тушиб туради. Ҳар сафар ўша воқеа эсимга келаверади.
Дилшод ОдиловКаналга ўтиш:
@Shunaqangi_gaplar
Joyla -
бепул эълонлар платформаси
5.2K views06:16