Get Mystery Box with random crypto!

Анталияда россиялик сайёҳ арзимаган пулни деб бир кишининг ўли | Шунақа гаплар... | Shunaqa gaplar...

Анталияда россиялик сайёҳ арзимаган пулни деб бир кишининг ўлимига сабаб бўлди

Анталияда ҳожатхона учун 2 лира тўлашни истамаган россиялик сайёҳ ҳожатхона эгаси билан жанжаллашган ва унга мушт туширган. Оқибатда олтмиш ёшли Меҳмет Ўзжан йиқилиб, бошини ерга уриб олган.

Ўзжанга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган, бироқ у кейинроқ миясига қон қуйилиб вафот этган. Хабарларда айтилишича, у саратон касаллигига чалинган ва қарамоғида ногирон қизи бор эди.

Россиялик сайёҳ яшаб турган меҳмонхонасида қўлга олинган. Ҳожатхонадан фойдалангач, атиги 2 лира беришни истамаган сайёҳ мана энди қамоқхонада ўтирибди.

Аброр Ўзбек

Каналга ўтиш:

@Shunaqangi_gaplar

Joyla - бепул эълонлар платформаси