Get Mystery Box with random crypto!

Ўтган ҳафтада “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги” қонунни қ | Sherzod Shermatov

Ўтган ҳафтада “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги” қонунни қабул қилиниши давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш йўлидаги жуда муҳим қадам бўлди. Шу билан бирга, Эл-юрт умиди жамғармаси халқаро конференцияси эса келгусида давлат фуқаролик хизматида юқори малакали, билим ва тажрибага эга бўлган мутахассислар сонини янада ортишига қўшимча имконият яратади деб умид қиламиз.

Қонуннинг тўлиқ матни билан танишиб чиқинг: https://lex.uz/docs/6145972

Мавжуд вакансияларга топширинг: https://vacancy.argos.uz/

Чет элнинг нуфузли таълим муассасаларига ҳужжат топширинг ва ўқиш харажатларини давлат томонидан қоплаб берилиши бўйича имкониятлардан фойдаланинг: https://eyuf.uz/

Дунёнинг ТОП 500 талик университетларини битириб келган бўлсангиз, давлат ишидаги ойлигингизга 75 БҲМ (22,5 млн) гача қўшимча устама берилади: https://lex.uz/docs/5512119#5513867