Get Mystery Box with random crypto!

#Ботга_ёзишмоқда «Сангардакдан Самарқанд вилоятига янги автом | Shokirjonov kanali 🇺🇿

#Ботга_ёзишмоқда

«Сангардакдан Самарқанд вилоятига янги автомобил йўли қурилаётгани тўғрисида эшитдим. Бу гапни менга Омонхонада айтишди. Агар шу гап рост бўлса, йўл Самарқанд вилоятига қаердан келиб қўшилади. Шу йўл қурилишига қизиқиб қолдим. Маълумот бўлса, ўртоқлашсангиз. Олдиндан раҳмат»

Бу йўл ростдан ҳам қурилмоқда. Айтишларича, Сангардакдан 10 км кейин жойлашган Боғча қишлоғидан ҳам нарида қурилиш ишлари бугун ҳам кетмоқда.

Бу икки полосали довон йўли бўлади, яъни тоғ ошасиз. Йўл фақат Самарқандга эмас, Қашқадарёнинг Яккабоғ туманига чиқади.

@shokirjonov