Get Mystery Box with random crypto!

Банк кассасига тўлов иловалари орқали тўлашнинг имкони бўлмага | Shokirjonov kanali 🇺🇿

Банк кассасига тўлов иловалари орқали тўлашнинг имкони бўлмагани учун тўлов ўтказгани келдим.

Навбатда кўпдан кўп холалар. Ҳаммаси пенсияни олиб, свет, газ ва сувни пулини тўлашга келишган.

"Соткадан ё терминалдан тўласа бўладию свет, сув, газни?" десам, "қўлимизда банкнинг печати урилган квитанция бўлмаса доказать қилолмаймиз, шунинг учун пулни банкка тўлаб, битталаб тикиб юрамиз", дейишяпти.

Светчилар!Газчилар! Сувчилар! (Мусорчиларам бўлса керак, ҳойнаҳой)

Сизлар билан 3021 йилдаям рақамли иқтисодиёт қура олмаймиз-ку бу туришда?

Одамлар сизга эмас, бир парча қоғозга ишонади. Бу не ҳол?

@shokirjonov