Get Mystery Box with random crypto!

«ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ» Ўтиб борар соат миллари, Ўн иккига урар | 🌱 Shifo uz

«ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ»

Ўтиб борар соат миллари,
Ўн иккига урар аста бонг,
Ўтиб эски йилнинг тунлари,
Қаршилайди бизни янги тонг.

Қутлуғ бўлсин янги йилингиз!
Орзуларга тўла юраклар,
Бахтга тўлиб хар бир кунингиз,
Рўёб бўлсин ширин тилаклар.

Чироқларга безалган арча,
Жилосидан кўзлар қувнайди,
Осмонлардан ёғиб қор парча,
Болажонлар шодон ўйнайди.

Ёш-у қари севинчга тўлган,
Ўйин кулгу байрам бўлади,
Эртакнамо оқшом чоғида,
Қорбобо ва қорқиз келади.

Кўтаринки аъло кайфият,
Хамрох бўлсин йил бўйи сизга,
Ушалмаган орзу ва ният,
Рўёб бўлсин шу йили бизга. 

Шундай юртга байрам ярашар,
Тинч бўлсин жон Ўзбекистоним!
Қутлуғ бўлсин янги йилингиз!
Табриклайман азиз инсоним!

Кириб келаётган Янги 2024-йил барча юртдошларимизга омад ва зафарлар олиб келсин! Оилавий бахт тинчлик хотиржамлик хонадонингиздан аримасин! Кўтаринки аъло кайфият йил бўйи хамрох бўлсин барчангизга! Янги йил муборак!

@Shifouztv каналига обуна бўлинг !