Get Mystery Box with random crypto!

#Телеграмдан_мактублар ТВАРОГНИ КЎП ЕЙИШ МУМКИНМИ? «Мени | Шифо-инфо

#Телеграмдан_мактублар

ТВАРОГНИ КЎП ЕЙИШ МУМКИНМИ?


«Менинг 2 ёшли қизим кунига 100 г творой ейди. Бу жуда кўп эмасми? 2 ёшли бола учун бу маҳсулотнинг кундалик меъёри қанча?»
Ўктамой ХОЛМАТОВА, Тошкент шаҳри

Тўғрисини айтганда, бола учун кунига 100 г творог кўплик қилади. Мактабгача бўлган болалар учун творогнинг ҳафталик миқдори 250-300 г.га тенг. Шундан келиб чиқиб, кунлик меъёрни белгилашингиз мумкин. Бундан ташқари, бир маҳсулотни кўп миқдорда истеъмол қилиш бошқа керакли ва муҳим бўлган маҳсулотнинг етишмаслигига сабаб бўлиши ҳам мумкин.

Одатда болалар севиб истеъмол қиладиган творогда гўшт, балиқ, тухум маҳсулотлари каби фойдали элементлар кўп эмас.
Гўшт — темир моддасига бой, тухум сариғида ва ёғли балиқда D витамини ва бошқа турдаги фойдали моддалар мавжуд. Шунинг учун ҳам барча маҳсулотларнинг меъёрида истеъмол қилинишини назорат қилиб туринг. Бу фарзандингизни соғлом ва ўз вақтида ривожланишини таъминлайди.

Ёрқиной ТОШПЎЛАТОВА, олий тоифали шифокор

Каналга аъзо бўлиш