Get Mystery Box with random crypto!

#Иймон_шифоси Сўзлашаётганимизда гапларимизга диққат қилайли | Шифо-инфо

#Иймон_шифоси

Сўзлашаётганимизда гапларимизга диққат қилайлик, ахир биз Имом Бухорий авлодимиз.

- Бўлди, Ок – демайлик
ИншаАллоҳ! – деб айтайлик.

- Вааауув даҳшат, қойил! – деманг,
Субҳаналлоҳ! – деб айтайлик.

- Супер, гап йўқ! – деманг,
МашаАллоҳ! – деб айтайлик.

- Чўткиман, зўрман! – деманг,
Алҳамдулиллаҳ! – деб айтайлик.

- Спасибочки, раҳмат – деманг,
Раҳмат, Жазакуммулоҳ хойр (Аллоҳ мукофатласин) – деб айтайлик.

- А давай, пока! Бай-бай – деманг,
Аллоҳнинг паноҳида бўлинг, кўришгунча – деб айтайлик.

- Салом, қалайсан? – деманг,
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ (Сизга соғлик саломатлик, омонлик, Аллоҳнинг раҳмати ва барокоти бўлсин!) – деб айтайлик.

Ҳар биримизни гап сўзларимиздан ким эканимиз ва ҳаракатларимиз кўринмайдиган хулқимизни ошкор қилиб қўйяди ва биринчи хунук оҳанг одамни дилини хира қилади.
Қиёмат кунида ҳар бир сўз учун ҳисоб – китоб қилинамиз.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

Манба: Mehrob.uz
Уланиш: @shifoinfo_official