Get Mystery Box with random crypto!

#Шароф_Бошбеков_архивидан ШИМ Таниқли шоир Азиз Абдураззоқ ш | Шифо-инфо

#Шароф_Бошбеков_архивидан

ШИМ


Таниқли шоир Азиз Абдураззоқ шимларини нақ кўкрагигача кўтариб киярди. Устоз Саид Аҳмад бир неча бор танбеҳ берсалар ҳам Азиз ака бу одатларини сира тарк этмабди.
— Менга қара, Азиз, биратўла шимингнинг ичига тушиб олақолмабсан-да! – дебди устоз.
— Э, қўйсангиз-чи! — дебди Азиз ака жаҳли чиқиб. — Сизга одамнинг устидан кулиш бўлса!
— Ҳа, нима? Шимингнинг иккита чўнтагини йиртиб, икки қўлингни чиқариб оласан. Камаринг бўйнингга тўғри келади — галстук ўрнига тақиб олиб, осилтири-иб юраверасан!

Шароф БОШБЕКОВ,
драматург,
«ШИФО-инфо» газетаси
бош муҳаррири

@shifoinfo_official