Get Mystery Box with random crypto!

ЖИГАРЛАРИМ ОМОН БЎЛСИНЛАР Бир кўрпани талашиб ўсган, Қийқири | Шифо-инфо

ЖИГАРЛАРИМ ОМОН БЎЛСИНЛАР

Бир кўрпани талашиб ўсган,
Қийқириб ёқалашиб ўсган,
Бир печга  ўт қалашиб  ўсган,
Жигарларим омон бўлсинлар.

Тариқ мисол сочилганларим,
Сочи оппоқ очилганларим,
Ор-номусдан  тож илганларим-
Жигарларим омон бўлсинлар.

Кўнглимдаги чўнг минорларим,
Жавоҳир-у, лаъл, динорларим,
Қадди бўйи тик чинорларим-
Жигарларим омон бўлсинлар.

Сўроқлаган кунда, кун ора,
Ташвиш ила тўлган дун ора,
Ёлвораман кунда минг бора-
Жигарларим омон бўлсинлар.

Яқинларга улашиб қўйинг

Telegram Instagram Youtube