Get Mystery Box with random crypto!

Qonunchilik.uz

Telegram kanalining logotibi sherzodbek78 — Qonunchilik.uz Q
Telegram kanalining logotibi sherzodbek78 — Qonunchilik.uz
Kanal manzili: @sherzodbek78
Toifalar: Telegram , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 828

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 24

2022-09-28 19:55:00 ассалому алайкум. бир саволим бор эди, мен Қўқон давлат педагогика институтида 3-курс филология (рус тили) йўналишида ўқийман, боғчада рус тили ўқитувчиси бўлиб ишласам бўладими?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.01.2018 йилдаги 10-сонли Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган "Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида НИЗОМ" нинг 7-2 бандида "Олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларнинг 3-4-курсларида ўқиётган шахслар педагогик фаолиятни амалга ошириши мумкин ва уларга ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади" дейилган.

Ушбу низом талабларидан келиб чиқсак сиз мактабгача таълим ташкилотида рус тили ўқитувчиси бўлиб ишлашингиз мумкин.
https://t.me/Sherzodbek78
313 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, edited  16:55
Ochish/sharhlash
2022-09-26 07:07:16 ҚАЙСИ ТУМАНЛАР ОЛИС ҲИСОБЛАНАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 19.09.2022 йилдаги “Бирламчи тиббий-санитария муассасаларида фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча ҳар ойлик устама тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 510-сон қарори қабул қилинди.

Ҳужжатда ҳудудлар кесимида 297 та маҳалла фуқаролар йиғинидан иборат рўйхат акс эттирилган. Рўйхатга кирган МФЙларнинг энг кўп сони Сурхондарё вилоятида, энг кам сони – Хоразм вилоятида:

Сурхондарё вилояти – 48 та;
Қорақалпоғистон Республикаси– 38 та;
Қашқадарё вилояти– 38 та;
Тошкент вилояти– 34 та;
Самарқанд вилояти – 33 та;
Навоий вилояти – 31 та;
Жиззах вилояти– 23 та;
Фарғона вилояти – 17 та;
Наманган вилояти – 16 та;
Сирдарё вилояти – 10 та;
Бухоро вилояти – 5 та;
Хоразм вилояти– 4 та.


Маълумот учун: 2022 йил 1 июлдан бошлаб:

олис ва чекка ҳудудлардаги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган барча шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча 2 млн сўм миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади ҳамда уларга ипотека асосида уй-жой сотиб олишда уй-жой қийматининг 50%игача қисми, бироқ БҲМнинг 500 бараваридан ошмаган миқдорда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз уч йил ишлаган шифокорлар клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилинади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.09.2022 йилда кучга кирди.
337 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 04:07
Ochish/sharhlash
2022-09-26 07:05:53 Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича давлат нафақасини олиш тартиби

Молия вазирлиги ахборот хизмати ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси давлат қисмини тайинлаш ва тўлашнинг янги тартиби қандай ишлашини тушунтирди.

Kadrovik.uz тафсилотларни аниқлаштирди:



– 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёллар ҳар ой учун минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олиш ҳуқуқига эга 07.03.2022 й. ПФ-87-сон. 25.07.2022 й. ПФ-175-сон..

Нафақанинг «давлат» қисми энг кам истеъмол харажатларини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади ва 4 ой давомида бир вақтнинг ўзида тўланадиган 2 млн сўмгача бўлган суммани ташкил қилади. Нафақанинг қолган қисмини иш берувчи Меҳнат кодексига мувофиқ ўз ҳисобидан тўлайди. Бу, ўз навбатида, иш берувчиларга уларни ижтимоий нафақаларнинг бир қисмидан озод қилган ҳолда аёлларни ишга олишга рағбат беради. Ушбу қоидани асосий саволлардан келиб чиққан ҳолда таҳлил қиламиз.



– Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олишга ҳақлиманми?

– Буни аниқлаш учун қуйидаги 5 та саволга жавоб беринг:

1. Шу йилнинг 1 сентябридан кейин ҳомиладорлик ва туғиш бўйича вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизлик варақасини олганмисиз?

2. Бюджет ташкилотларидан ташқари юридик шахсда меҳнат шартномаси асосида ишлайсизми?

3. Иш билан бандлигингиз «Ягона миллий меҳнат тизими» (mehnat.uz)да акс эттирилганми?

Буни текшириб кўриш учун mehnat.uz сайтидаги шахсий кабинетингизга кириб, OneID орқали авторизациядан ўтинг ва электрон меҳнат дафтарчангизни текшириб кўринг.

4. Сўнгги 6 ой учун узлуксиз иш тажрибангиз борми?

Эътибор беринг: 31 кунгача бўлган танаффуслар стажда танаффус деб ҳисобланмайди.

5. Сизга белгиланган тартибда иш ҳақи тўланадими?

Муҳим жиҳат: солиқ органларига меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишидаги даромадларингиз ҳақидаги маълумотлар тақдим қилиниши керак.

Юқоридаги барча саволларга «Ҳа» деб жавоб берган аёлларга давлат томонидан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тайинланади.


– Агар ҳужжатлар белгиланган мезонларга жавоб берса, ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олиш учун қайси органга мурожаат қилишим керак?

– Юқоридаги мезонларга жавоб берадиган аёллар ҳеч нарса қилишлари шарт эмас. Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали «проактив тартиб»да – фуқароларнинг мурожаатлари юборилмасдан тайинланади ва тўланади.


– Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси «проактив шакл»да қандай тўланади?

– Тиббий муассаса (оилавий поликлиника, туғруқхона, қишлоқ врачлик пункти) сизга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизлик варақасини бергандан сўнг, ушбу варақадаги маълумотлар тиббий муассасанинг масъул ходими томонидан ахборот тизимига киритилади.

Ижтимоий ҳимоя ягона реестри тизими иш стажингиз, даромадингиз ва бошқа маълумотларингизни автоматик равишда аниқлайди ва мезонлар бажарилган тақдирда сизга нафақа тайинланади.

Телефонингизга «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими томонидан нафақа тайинланиши тўғрисида СМС-хабар юборилади. Шунинг учун ҳомиладорлик ва туғиш бўйича вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақасини расмийлаштиришда телефон рақамингизни тўғри кўрсатишни унутманг.

– Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси қандай тўланади?

Агар номингизга амалда бўлган банк пластик картаси очилган бўлса, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизлик варақаси берилган ойдан кейинги ойнинг 10-санасигача ушбу банк картасига ўтказиш (тўлаш) йўли билан нафақа оласиз.

Агар сизда банк пластик карточкаси бўлмаса, юборилган СМСда яшаш жойингиздаги Халқ банки АТБ филиалига мурожаат қилишингиз кераклиги кўрсатилади. Ариза ёзасиз ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини нақд пулда оласиз.
197 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 04:05
Ochish/sharhlash
2022-09-26 07:05:07 Раҳбар ходимнинг разрядини пасайтириши мумкинми

«Ишлаб чиқариш раҳбари тикувчилик цехига борганда ходималардан бирининг ишидан қониқмади ва ўзининг қарори билан унинг разрядини 4-разряддан 3-разрядга туширди. Бу қонунийми? Ходимнинг разрядини ким белгилайди?».

Kadrovik.uz тушунтиради:

– Ишлаб чиқариш раҳбарининг ҳаракатлари ноқонуний. У ходимнинг эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги ёки унинг малакаси тўғрисида якка ўзи қарор қабул қилишга ва бу билан унинг иш ҳақини камайтиришга ваколатли эмас.

Малака – бу ходимнинг маълум бир лавозим ёки касбда назарда тутилган вазифаларни бажариш қобилияти, тайёргарлик даражаси, маҳоратидир. У тоифа, маҳорат, даража ва бошқа тушунчалар билан белгиланади.

Ишга қабул қилинаётган шахснинг малакаси унинг маълумоти, тайёргарлиги, у қабул қилинадиган лавозим (касб) бўйича иш тажрибасини тасдиқловчи ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.

Ишлаб турган ходимнинг малакаси унинг эгаллаб турган лавозимига мувофиқлигини ва иш натижалари учун жавобгарлигини аниқлайдиган аттестация жараёнида белгиланади. Уни ўтказиш тартиби меҳнат қонунчилиги ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади. Шу жумладан, ходимларнинг вакиллик органининг фикрини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинган маҳаллий ҳужжатлар билан.

Ходимнинг нолойиқлиги қуйидагиларни кўрсатувчи аниқ ҳужжатлар (текширув актлари, бевосита раҳбарининг билдириш хати, ҳисоботлар, аттестация ҳужжатлари ва бошқа) билан тасдиқланиши керак:

ишнинг паст сифатини;
яроқсиз маҳсулот чиқараётгани;
иш ҳажмини, ишлаб чиқариш нормасини ва бошқаларни бажармаётганлиги.
Аттестация комиссиясининг хулосаси ходимнинг малакаси етарли эмаслигини тасдиқловчи далиллардан бири саналади. Агар ходим судга мурожаат қилса, судья уларни иш юзасидан бошқа далиллар йиғиндиси асосида баҳолайди. Бунда судлар аттестацияни ўтказишда ўрнатилган тартибга риоя этилганлигини текширмоқлари керак 17.04.1998 й. 12-сонли ОСПҚ 28-б..

Демак, иш берувчи ходимнинг малакасини фақат аттестация натижалари асосида баҳолашга ҳақли.

Ишлаб чиқариш раҳбари аттестация комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин, аммо бир ўзи ходимлар малака даражасини белгилайдиган мансабдор шахс бўла олмайди.



Хатони қандай тузатиш керак

Иш берувчи қуйидагиларни амалга ошириши керак:

1) ходимнинг разряди қандай тартибда пасайтирилган бўлса, ўша тартибда тиклаши;

2) зарурат бўлганда – ходимларни аттестациядан ўтказиш. Қуйидаги тушунтиришда ушбу масала бўйича маслаҳатлар ва ҳаракатлар режасини топасиз:

Аввал аттестация ўтказилмаган бўлса, ходимлар аттестациядан қандай ўтказилади (режа).
186 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 04:05
Ochish/sharhlash
2022-09-26 07:02:10 Низомнинг 36-бандига мувофиқ иш берувчи нафақа тайинланиши лозим бўлган аёлларнинг «ЯММТ» ИДАКда меҳнат шартномаси ва бандлиги ҳақидаги маълумотларнинг киритилиши, шунингдек иш стажи бўйича номутаносибликларнинг ўз вақтида тўғриланиши учун жавобгардир.
242 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 04:02
Ochish/sharhlash
2022-09-26 07:02:10 Ҳомиладорлик нафақаларини тўлашнинг янги тартиби бўйича кадрлар инспекторининг ҳаракатлари

Кадрлар бўйича ходимларда қонунчиликдаги сўнгги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ҳомиладорлик ва туғиш таътилларини расмийлаштириш бўйича саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга эксперт ва «Нормa» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

– Ҳомиладорлик ва туғиш таътилини расмийлаштириш тартиби ўзгарадими?

– Йўқ, ҳомиладорлик ва туғиш таътилини расмийлаштириш ва тақдим этиш тартиби ўзгармайди.

Ходим томонидан тақдим этилган вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизлик варақаси асосида Меҳнат кодексининг 233-моддасига мувофиқ таътил – 126 календарь кунга расмийлаштирилади. Туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда уни 14 календарь кунга узайтириш мумкин.

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили буйруқ билан расмийлаштирилади, таътил ҳақидаги маълумотлар ЯММТ тизимига, Т-2 шаклидаги шахсий карточкага ва иш вақтини ҳисобга олиш табелига киритилади.

– Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга қобилиятсизлик варақасининг тескари томонини рўйхатдан ўтказиш тартиби ўзгарганми?

– Табель тўлдирувчи, кадрлар бўйича ходим ва ижтимоий суғурта бўйича вакил томонидан тўлдириладиган 1–3 қисмлар аввалги тартибда тўлдирилади:

ташкилот номи;
иш тури (доимий, вақтинчалик, мавсумий);
меҳнатга қобилиятсизлик даври учун жадвалга мувофиқ дам олиш кунлари (саналар);
ходим эгаллаган лавозим;
меҳнатга қобилиятсизликнинг бошланишига узлуксиз иш стажи.
Комиссия (ёки ваколатли шахс) қарори билан ижтимоий суғурта бўйича нафақа миқдори ходиманинг иш стажидан келиб чиқиб белгиланади 27.12.2016 й. ПҚ-2699-сон 23-б..

Кейин комиссия (ёки ваколатли шахс) нафақа тайинлаш тўғрисида баённома тузади ва уни бухгалтерия бўлимига (ҳомиладорлик ва туғиш бўйича вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақасининг тўлдирилган қисми билан бирга) – иш берувчининг ўз маблағлари ҳисобидан тўлайдиган фойда қисмини расмийлаштириш, ҳисоблаш ва тўлаш учун юборади.

– Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлашда унинг давлат қисмини тўлашнинг янги тартибини ҳисобга олган ҳолда кадрлар бўйича ходим нима қилиши керак?

Сизга ёрдам берадиган «назорат рўйхати»:

Ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ҳар бир ходимага туғиш учун нафақа олишнинг янги тартибини тушунтиринг ҳамда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низом билан таништиринг 515-сонли ВМҚга 1-илова 20.09.2022 й..

Ушбу мавзу бўйича қуйидаги нашрлар сиз учун фойдали бўлади:

Давлат ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани қандай тўлайди;
Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича давлат нафақасини олиш тартиби.
2. Ходимага тиббий муассасада вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизлик варақасини олаётганда мустақил равишда ҳужжатдаги барча ёзувларни – шахсий маълумотлардан (тўлиқ исм, ЖШШИР, телефон рақами) тортиб ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг бошланиши ва тугаш кунларигача диққат билан текширишни тавсия қилинг. Ушбу назорат тиббий муассасанинг «Тиббиёт» ахборот тизимига маълумотларни тўғри киритиши ва тегишинча, ходимага нафақа тўғри ҳисобланиши учун зарурдир.

3. ЯММТ ИДАКдаги нотўғри маълумотлар туфайли нафақа билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олиш учун ходимлар ҳақидаги маълумотларни тўлдиришга алоҳида эътибор қаратишни тавсия қиламиз. Ҳомиладорлик ва туғиш таътили бошланишидан аввал – декретга кетаётган ходиманинг тизимга киритилган маълумотлари тўғрилигини қайта текширинг.

– Агар иш берувчи ЯММТда хатога йўл қўйган бўлса? Нима қилиш керак?

– Тизим функциясидан фойдаланиб нотўғри маълумотларни тўғриланг (20.09.2022 й. 515-сонли ВМҚга 1-илова 36-б.)

Агар тўғрилаш билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлса, ЯММТ ИДАК мутахассисларига Телеграм ёки (71) 200-70-30 телефони орқали мурожаат қилинг.

Шунингдек, агар сиз нафақа олувчининг иш стажи номутаносиблиги (нотўғри киритилганлиги ёки киритилмаганлиги) тўғрисида хабарнома олсангиз, хабарнома олинган ойдан кейинги ойнинг охирги иш кунига қадар «ЯММТ» ИДАКга тузатиш киритишингиз шарт (515-сонли ВМҚга 1-илова 16-б. 20.09.2022 й.).
216 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 04:02
Ochish/sharhlash
2022-09-26 06:59:11 Ўз хоҳишига кўра бўшашда иш вақтида “иш қидириш” мумкинми

“Ходим ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаш учун ариза берди. Энди эса “қачон хоҳласа, янги иш жойи қидириш учун ишга чиқмаслик ҳуқуқи”ни талаб қилмоқда. Ходим 2 ҳафталик огоҳлантириш муддати давомида иш вақтида ўзига янги иш жойи қидиришга ҳақлими?”.

Kadrovik.uz тушунтиради:

- Йўқ, ходим ноҳақ.

Огоҳлантириш муддати давомида янги иш жойи қидириш учун ишга чиқмаслик ҳуқуқи иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинадиган ходимга берилади (айбли хатти-ҳаракатлар содир этганлиги муносабати билан бекор қилишдан ташқари) МК 102-м. 6-қ.. Бунинг учун ҳафтада камида 1 кун ажратилади. Айнан қайси кунни ажратиш масаласи – томонлар келишувига биноан ҳал қилинади (масалан, бу жума куни бўлиши мумкин).

Мазкур ҳолда ходимнинг сўровига биноан бошқа иш қидириш учун бўш кун тақдим этиш – иш берувчининг тўғридан-тўғри мажбурияти.

МКнинг 99-моддаси бўйича ходимнинг ташаббуси билан ишдан бўшатиш билан боғлиқ вазиятда ҳам бу мумкин, бироқ фақат иш берувчи билан келишилган ҳолда.

МКнинг 99-моддаси 1-қисмига мувофиқ ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам, 2 ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақлидир.

Бундай огоҳлантиришнинг мақсади иш берувчига янги ходимни қидириш, ишни топширишни ташкил этиш ва ҳоказо имкониятни тақдим этиш ҳисобланади. Шу боис ўз хоҳишига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ариза берилган кундан бошлаб барча вақт огоҳлантириш муддатига ҳисобга олинади.



Агар ходим ишга чиқмаса ёки иш берувчининг розилигисиз маълум вақтга чиқиб кетса

Буни “узрли сабабларсиз прогул” сифатида малакалаш мумкин. Бу ҳолда иш берувчи қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўз ташаббусига кўра ходим билан меҳнатга оид муносабатларни бекор қилишга ҳақли.

Меҳнат интизомини бузганлиги учун ходимни МКнинг 100-моддаси 2-қисмининг 3-4-бандлари бўйича ишдан бўшатиш мумкин.
261 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 03:59
Ochish/sharhlash
2022-09-26 06:54:10
#Адлия_табриги

Ҳурматли Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари!

Сизларни 26 сентябрь – Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни муносабати билан самимий муборакбод этамиз.

Мамлакатимизнинг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳамда қонун устуворлигини таъминлашдаги шарафли хизматларингизда улкан зафарлар ёр бўлсин.

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
236 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 03:54
Ochish/sharhlash
2022-09-21 18:04:58 https://kun.uz/46413867 Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи касблар рўйхати тасдиқланади
397 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 15:04
Ochish/sharhlash
2022-09-20 11:20:46 Ўзбекистонда шифокорларга қўшимча устама тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар (297 та) рўйхати тасдиқланди

@daryo_live
424 viewsХонмирзо-Шерзодбек Хакимович, 08:20
Ochish/sharhlash