Get Mystery Box with random crypto!

ассалому алайкум. бир саволим бор эди, мен Қўқон давлат педаго | Qonunchilik.uz

ассалому алайкум. бир саволим бор эди, мен Қўқон давлат педагогика институтида 3-курс филология (рус тили) йўналишида ўқийман, боғчада рус тили ўқитувчиси бўлиб ишласам бўладими?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.01.2018 йилдаги 10-сонли Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган "Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида НИЗОМ" нинг 7-2 бандида "Олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларнинг 3-4-курсларида ўқиётган шахслар педагогик фаолиятни амалга ошириши мумкин ва уларга ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади" дейилган.

Ушбу низом талабларидан келиб чиқсак сиз мактабгача таълим ташкилотида рус тили ўқитувчиси бўлиб ишлашингиз мумкин.
https://t.me/Sherzodbek78