Get Mystery Box with random crypto!

Бу тоғлар - юртимиз равнақи, истиқлолимизни таъминлаш ва халқи | Qonunchilik.uz

Бу тоғлар - юртимиз равнақи, истиқлолимизни таъминлаш ва халқимиз фаровонлиги, илму фанимиз, юксак маданиятимиз йўлида заҳмат чекиб, меҳнат қилган, ҳаттоки ўзларини фидо қилган ва бу йўлда фидойиликка тайёр инсонларнинг барҳаётлик сиймосидир.

Дарё - жаҳон тамаддуни ва илму фани ривожига ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшган, математика, тиббиёт, ҳуқуқ, адабиёт, ҳарбий санъат, давлат бошқаруви, ислом илми ва қолаверса илм-фаннинг деярли барча аниқ йўналишлари булоқларини очган буюк аждодларимиз, уларнинг бебаҳо меросидан самарали фойдаланган ҳолда тараққиётимизга самарали ҳисса қўшаётган олиму фузалолар ва зиёлиларнинг салоҳиятлари тимсоли сифатида гавдаланади. Улуғвор ва мустаҳкамлигини асрлар давомида исботлаб келган давлатчилигимиз, юксак маданиятимиз, буюк тарихимизни ҳам ўзида акс эттиргандек.

Порлаб турган қуёш – бой тарихга ва юксак маданиятга эга она халқимизнинг қалбидаги меҳр-оқибат, бағрикенглик, меҳмондўстлик, бардавомлик, шунингдек, кўҳна ва навқирон заминимиздаги тўкин - сочинлик, ободончилик, фаровонлик, пурнурлик рамзига ўхшайди.

Гербимизда марказий ўрин тутувчи афсонавий Ҳумо қуши рамзини халқимиз азалдан давлат қуши сифатида тасаввур қилиб келган. Заминимизда неча минг йиллар илгари пайдо бўлган афсоналарда Ҳумо гўзал қуш қиёфасидаги бахт, порлоқ тақдир ва бадавлатлик тимсоли ҳисобланган.

Шу маънода, Ўзбекистон халқларининг шон-шарафи, ғурури, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассамлаштирган гербимиз жонажон Ватанимизнинг бетакрор тимсоли, ўзига хос ва ўзига мос давлат рамзларидан бири бўлиб қолгани бекорга эмас. Чунки,гербимиз ҳамЎзбекистонимиз каби бетакрор. Ундаги ҳар бир тасвир, ҳатто ҳар бир чизиқда мамлакатимиз салоҳияти, халқимизнинг эзгу орзу-умидлари мужассам.

Давлат герби тасвири муҳрларда, жумладан божхона ходимларининг шахсий муҳрларида ва давлат идоралари, хусусан божхона органларининг махсус босма қоғозларида, расмий нашрларда, қоғоз ва танга пулларда, қимматли қоғоз ва облигацияларда, фуқаролик паспортларида ҳамда қонунда белгиланган бошқа ўринларда акс эттирилган.

Бу ўринда Давлат гербининг божхона органларидаги аҳамияти ҳам беқиёсдир. Гербимиз тасвири Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараларидаги чегара ўтказиш пунктларида, чегараларга ўрнатилган сарҳад устунларда ҳам ўрнатилган.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербини ҳурмат қилишлари шарт.Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербига ҳурматсизлик Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда жазоланади.

Ўзини мана жаннатмакон юрт ва табаррук замин фуқароси, олижаноб ва бағрикенг халқнинг муносиб фарзанди деб билган, ўз мамлакати, меҳмондўст халқи билан чексиз фахрланган ҳар бир инсон гербимизни, шу сингари бошқа бебаҳо ижтимоий-сиёсий қадриятларимиз бўлган давлат рамзларимизни Ватанимиз каби азиз ва муқаддас деб эътироф этиши, эъзозлаши ҳам фарз, ҳам қарздир.