Get Mystery Box with random crypto!

#саволжавоб Вакант ва мутахассис етишмаган холатларда, айникса | Qonunchilik.uz

#саволжавоб
Вакант ва мутахассис етишмаган холатларда, айникса реанимация ва гемодиализ булимларида, беморларга тиббий ёрдамни ташкил этиш учун навбатчи врачларни иш соатлари белгиланган нормадан (12 соатдан) ошиб кетган такдирда кандай йул тутиш керак

Жавоб: Бу саволга жавоб бериш учун, Сизнинг эгаллаган лавозимингизга кўп нарса боғлиқ. Иш берувчи - меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномалари шартларига риоя этиши,
ходимларни меҳнат шартномасида шартлашилган иш билан таъминлаши Меҳнат кодексининг 25-моддасида таъкидланган. Бу вазият (ҳолатлар) ни келиб чиқишини, қандай йўл тутишни - Иш берувчи олдиндан билиши шарт,чунки, иш сменасининг муддати ўн икки соатдан иборат бўлганда, иш вақтидан ташқари ишларга йўл қўйилмаслиги Меҳнат кодексининг 189-моддаси 9-қисмида белгиланган. Қўшимча равишда маълум қиламизки, ходимни сурункасига икки смена давомида ишга жалб этиш тақиқланган(МКнинг 192-моддаси 3-қисми). Ўз-ўзидан Иш берувчининг бу харакатлари, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши тариқасида баҳоланиши ва уни қонунда назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортишга сабаб бўлади. Ходимларга эса, иш вақтидан ташқари ишлари учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши – Меҳнат кодексининг 262-моддасида белгиланган.